«Глория Джинс» компанияси кийим-кечак сотишга ихтисослашган Россиянинг энг йирик савдо тармоқларидан биридир. Унинг асосчиси Владимир Мелников реклама гуруҳининг қарорини изоҳлар экан, "кампанияда ҳижобли қизнинг пайдо бўлиши билан биз ислом динига эътиқод қилувчиларга ҳурмат кўрсатишни истадик ..." деб таъкидлади. Реклама бутун Россия ҳудуди бўйлаб берилади, реклама кампанияси муҳокама қилинаётганда фақат харидорларнинг аксарияти ислом динини қабул қилган минтақаларга эътибор қаратиш билан чекланмаслик тўғрисида қарор қабул қилинди "... Москвада ҳам кўплаб мусулмонлар бор", деди Мелников.
Кўпинча бўладиганидек, YouTube да бир-бирига мутлақо қарама-қарши бўлган фикрларни ўқиш мумкин. Шарҳловчиларнинг катта қисми «Глория Джинс» реклама гуруҳининг ғоясини юқори баҳоладилар. Бироқ, бунга ашаддий қарши бўлганлар ҳам бор эди. Бир фойдаланувчи қатъий равишда компаниянинг саҳифасидан обунани бекор қилишга қарор қилганини айтди: "Сиз ҳижоб тарафдори экансиз, демак йўлимиз бир эмас". Fashion Consulting Group бош директори Анна Лебсак-Клейманс ҳижобли қиз билан реклама қилиш ғоясини ижобий баҳолади ва ушбу қарор нафақат ислом динига эътиқод қиладиган одамлар, балки барча фикр юритадиган ва "замон билан ҳамнафас яшаётганлар" томонидан ҳам муносиб баҳоланишига ишонч билдирди». Мутахассис янги рекламани таҳлил қилиб, «Глория Джинс» жамоаси ташаббусининг тўғрилиги ва одоб-ахлоқ қоидаларига мос эканлигига урғу берди. Биринчи бўлиш ҳар доим ҳам осон эмас, чунки одамларнинг янги, ғайриоддий ғояга бўлган муносабатини олдиндан билиш жуда қийин. Эҳтимол, яқин келажакда реклама ролигида ҳижобли моделнинг пайдо бўлиши энди янгилик бўлмайди.