loader
Foto

38. Ал-Кабийр

У кибриё эгасидир. Кибриё эса камоли зотдан иборатдир. Камоли зот деганда камоли вужуд тушунилади. Камоли вужуд эса икки маънога кўрадир.

Биринчи маъно - Унинг азалий ва абадий давом этиши. Ҳар қандай мавжудот олдин ёки келажакда йўфтикка мубтало бўлса, демак, у ноқисдир. Шунинг учун кўп яшаган инсонни катта, яъни ёши катта дейишади, ёши улкан демайдилар. Азийм — улкан сўзи истеъмол қилинадиган маъноларда кабийр — катта сўзи ишлатилмайди.

Демак, йўтршк Унинг ҳақида маҳол бўлган абадий, азалий, доимий Зот Кабийр бўлмотдеа энг авлодир.

Иккинчи маъно шуки, Унинг бор эканлиги боисидан бошқа барча мавжудотнинг борлиғи содир бўлади.

Хуллас, агар бир зотнинг борлиғи ўз-ўзидан том (тўла-тўкис) бўлиб, комил ва кабийр бўлса, барча мавжудотнинг борлиғи ундан ҳосил бўлган Зот Комил ва Кабийр бўлишга энг авлодир.

Танбиҳ. Бандалардан кабийр сифатлиси комил сифатлари камаймасдан, балки бошқаларга ўтиб, таъсир этиб турувчи комил инсондир. У билан ким бирга ўтирса унинг камолотидан бир файз олади. Банданинг камоли ақли, тақвоси ва илмидир. Демак, кабийр банда олим, тақводор, солиҳ киши бўлиб, ўз илмининг зиёсидан халқни баҳраманд этувчи муршиддир.

Шу маънода Ийсо алайҳиссалом бундай демишлар: «Ким илм ўрганиб, амал қилса, ана шу банда осмон фаришталари орасида «Азийм» деб аталади».

Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг

"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан