loader
Foto

HRW Исроилни Ғазога қарши «голодомор»да айблади

Human Rights Watch  босқинчи ҳукуматни Ғазо секторида очликни уруш қуроли сифатида ишлатишда айблади.

Душанба куни HRW пресс-релизда «Босқинчи кучлар сув, озиқ-овқат ва ёқилғи етказиб беришни атайлаб тўсиб қўймоқда, шу билан бирга гуманитар ёрдамга атайлаб тўсқинлик қилмоқда, афтидан қишлоқ хўжалиги ҳудудларини вайрон қилмоқда ва тинч аҳолини яшаш учун зарур бўлган нарсалардан маҳрум қилмоқда»деб маълум қилди

Тинч аҳолига қарши очликдан фойдаланиш уруш жиноятидир, деди HRW ва дунё раҳбарларини ҳаракат қилишга чақирди.

Пресс-релизда Исроил расмийларининг баёнотлари, омон қолганлар билан суҳбатлар, гуманитар ташкилотлар ҳисоботлари ва сунъий йўлдош тасвирлари, Исроил фаластинликларни кундалик яшаши учун зарур бўлган ресурслардан маҳрум қилиш учун атайлаб сиёсат олиб бораётганини аниқлаш учун берилган.

"Икки ойдан ортиқ вақт давомида Исроил Ғазо аҳолисини озиқ-овқат ва сувдан маҳрум қилмоқда. Бу сиёсатлар юқори мартабали амалдорлар томонидан қўллаб-қувватланади ёки тасдиқланади ва уруш усули сифатида тинч аҳолини очликдан ўлдириш ниятини акс эттиради", деди HRW нинг босиб олинган Фаластин ҳудудлари бўйича директори Умар Шакир.

"Дунё етакчилари Ғазо халқи учун ҳалокатли оқибатларга олиб келадиган бу даҳшатли уруш жиноятига қарши чиқишлари керак", - дея қўшимча қилди у.

Исроил расмийларининг Ғазо аҳолиси учун муҳим ресурсларга киришни атайлаб тўсиб қўйиш кампаниясини илгари сураётган чиқишлари ва баёнотлари Исроил бундай ниятларини яширмаганлигини кўрсатади, деб ёзади HRW.