Euro-Mediterranean Monitor Ғазо шимолидаги Камол Адван касалхонасида "исроиллик" фашистларнинг ваҳшийликлари ҳақида хабар беради, у ерда ишғолчилар чодирларда одамларни бульдозерлар билан тириклайин эзиб ташлаган:
Исроил армияси ярадор ва тирик фуқароларни Камол Адван касалхонаси ҳовлисида дафн этаётгани ҳақидаги маълумотни мустақил халқаро текширув ўтказишга чақирамиз.
Камол Адван касалхонаси 9 кунлик қамал пайтида беморлар, кўчирилган одамлар ва тиббиёт ходимларига нисбатан даҳшатли зўравонликларга гувоҳ бўлди.
Исроил армияси туғруқхонани портлатиб юборди, натижада икки аёл ва икки бола ҳалок бўлди, учинчи аёлнинг оёғи кесиб ташланди.
Биз кекса одамнинг очлик ва ташналикдан касалхонада ўлганини, яна бирининг эса Исроил кучлари итга талатганидан кейин ўлимини ҳужжатлаштирдик.