loader
Foto

Варшавада хотира тадбирлари: «Бу уруш немислар жинояти эди»

Бу Германия саҳнада икки марта пайдо бўлиши ҳақида аниқ бир белги эди. Гап фақат бу қандай белги бўлишида эди. Соат 11:51 да Германия канцлери Ангела Меркель Варшавадаги Пилсудский майдонида пайдо бўлди. Унга Польша бош вазири Матеуш Моравецкий (Mateusz Morawiecki) ҳамроҳлик қилди. 27 дақиқадан кейин эса Польша президенти Анджей Дуда (Andrzej Duda) расмий тадбирда Франк-Вальтер Штайнмайерни (Frank-Walter Steinmeier) қарши олди. Германиянинг икки нафар юқори мансабдор шахс билан иштирок этишининг ўзи ғайриодатий эди, чунки давлат раҳбари ва ҳукумат раҳбари амалда бошқа мамлакатларга бир вақтда деярли ташриф буюрмайди.

Иккинчи жаҳон уруши бошланишига сабаб бўлган Германия Польшага ҳужум қилган санадан 80 йил ўтиб, бу икки мамлакатнинг ярашиш рамзига айланди. Шунга қарамай, айнан Варшава ва Берлин ўртасидаги ҳозирги муаммолар туфайли у жуда зарур бўлганлиги ҳис қилинмоқда. Чунки сўнгги ўн йилликлар давомида икки томонлама муносабатлар доирасида бу давлатлар эришган ютуқларни хавф остига қўйишни истамайди.

Албатта, немислар умуман олти миллион полякларнинг ҳаётига зомин бўлган уруш бошланишининг 80 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган тадбирларга таклиф олганликларидан ўзидан хурсанд бўлишлари керак. Германия президенти ушбу тадбирларда чиқиш учун рухсат олганлиги учун ҳам. Кейинчалик Штайнмаер буни "ажойиб ярашув мўъжизаси" деб атади. Шуни айтишим керакки, Меркел Штайнмайер билан бирга Варшавага боришни талаб қилмаган - у фақат Польша томонининг илтимосига жавоб берган. Бундан ташқари, Меркелнинг розилиги АҚШ президенти Доналд Трампнинг Варшавага ташрифидан бош тортгандан кейин маълум бўлди. Бироқ, Берлинда улар ушбу иккита далил бир-бирига ҳеч қандай боғлиқ эмас деб ишонтиришга ҳаракат қилишди.

Варшавага 30 га яқин давлат ва ҳукумат раҳбарлари, шунингдек турли мамлакатларнинг бошқа вакиллари ташриф буюришди. Учта чиқиш режалаштирилган эди - Дуда, Штайнмаер ва АҚШ вице-президенти Майк Пенс. Нафақат тарихий нуқтаи назардан, балки томонлар ўртасидаги ҳозирги келишмовчилик туфайли ҳам кескинлик юзага келганлиги ҳис қилиниб турарди. Хусусан, Польша ва Германия ўртасида репарация масаласи бор, америкаликлар немислар билан мудофаа нуқтаи назаридан вазифалар бўйича жанжал қилишади ва Берлин, ўз навбатида, Польша расмийларини Европа қадриятларига, биринчи навбатда адлия соҳасида танқид қилади. Польшага эса, менимча, сўнгги пайтларда Трампнинг Варшавадаги тадбирларга боришдан бош тортиши унчалик ёқмади - у бўрон туфайли АҚШда қолиб кетди. Савол туғилди: Варшавада ҳам бўрон, ҳеч бўлмаганда сиёсий бўрон бошланмайдими?

Дуда: «Немислар бизни ерга уришди»

Биринчи бўлиб тадбир «мезбони» Анджей Дуда сўзга чиқди. У миллионлаб ҳалок бўлганлар ҳақида, Польша давлати ва шаҳарларининг вайрон қилингани ҳақида, шунингдек, поляк қаҳрамонлари ҳақида эслатди. Немислар содир этган жиноятлар рўйхати шу қадар узун эдики, уларнинг орасида Польшада ўлим лагерлари, хусусан, «Освенцим» ташкил қилинганлиги айтиб ўтилди. «Немислар бизни ерга уришган, - деди Дуда, - чунки бизнинг еримизда ўлим машиналари ташкил қилган».

Бундан ташқари, Дуда СССРнинг 1939 йил 17 сентябрда Польшага бостириб кирганини эслатди ва Москвани «нацистлар иттифоқчиси» деб атади. Бу босқин излари, деди у, "айниқса чуқур эди". У қанча узоқ гапирса, унинг нутқи, авваламбор, Шарққа қаратилган деган таассурот шунчалик кўп пайдо бўларди. Дуданинг сўзларига кўра, поляклар Иккинчи Жаҳон уруши пайтида барча фронтларда, шу жумладан бошқа мамлакатларда ҳам курашган. Улар Европани озод қилишда қатнашдилар, бундан фақат Польшанинг ўзи фойда кўрмади. Уруш тарихи, унинг фикрича, фақат 1989 йилда - Темир парда қулаганидан сўнг тугади. Энди Польша Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси бўлиб, уларнинг асосий вазифалари қаторида Дуда очиқчасига "Россиянинг тажовузига" қарши курашишни чақирди. Агар кимгадир шу пайтгача Россия президенти Владимир Путиннинг Варшавага таклиф қилинмаганлиги тушунарсиз бўлган бўлса, энди ҳамма ҳамма учун тушунарли бўлиши керак эди.

Иккинчи бўлиб Штайнмаер сўзга чиқди. У ҳеч қачон Варшавадаги Пилсудски майдонида бўлгани каби гапириш оғир бўлмаганини тан олди ва Дудуга таклиф учун миннатдорчилик билдирди. Кейин у максимал даражада, эҳтимол ҳатто ўз мамлакатига мурожаат қилган ҳолда аниқ айтди: "Бу уруш немислар жинояти эди". Штайнмайернинг сўзларига кўра, Германия бу учун жавобгарликни ўзини паст олиб тан олишга тайёр. «Қуроллар жим бўлганда уруш тугайди. Аммо унинг оқибатлари келажак авлодлар учун "мерос" бўлиб қолмоқда» - деди у.

Штайнмаер бу масъулиятни Европани кучайтириш орқали амалга оширишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, Польша, ўз навбатида, ярашув руҳида Германияга ҳаммасини бошидан бошлашга имкон берди. Бунинг учун Германия энди «Eвропанинг хавфсизлигига ҳисса қўшиши керак. Биз Европанинг фаровонлиги учун янада фаолроқ ҳаракат қилишимиз керак. Европа бирлиги учун бошқаларни кўпроқ тинглашимиз керак».  Немислар "тарих кўзгуси олдида" барча европаликларнинг энг бахтлиси бўлишлари учун барча асослар бор, деди президент. "Аммо бизда ўзини барча европаликларнинг энг зўрлари деб ҳисоблаш учун ҳеч қандай асос йўқ", дея қўшимча қилди у.

Шу билан бирга, Штайнмаер бир неча йиллардан бери Польша раҳбарияти ва Европа Иттифоқи ўртасида кескин тортишувларни келтириб чиқарган ёқимли бўлмаган мавзуни ёритди. Бирлашган Европа унинг сўзларига кўра, кучга эмас, балки маърифат ва инсонпарварликка, шунингдек "эркинлик ва қонун"га таянади. Бироқ, бу кўплаб танқидчилар фикрига кўра, Польша миллатчи раҳбарияти оммавий ахборот воситаларига босим ўтказиш ва суд ислоҳотлари орқали Нвропа қадриятларини бузадиган соҳалардир.

Штайнмаер трансатлантик макондаги алоқаларни ҳам ижобий баҳолаб, улар ҳақида ўтган замонда гапирди. Унга кўра, Америка армиясининг кучи национал-социализмни мағлуб этди. "Американинг ғоялари ва қадриятлари қудрати, узокни кўра билиши ва саховати ушбу қитъанинг ёрқин келажагига йўл очди." Аммо кейин у АҚШ вице-президенти Пенсга мурожаат қилиб: "Бу нарсаларнинг аксарияти энди ўз-ўзидан шундай бўлиши керак деб қабул қилиниши мумкин эмас", деди.

Германияга очиқ қарши чиқиш

Пенсга келсак, у вазиятни шунга ўхшаш тарзда кўради, ҳеч бўлмаганда Германияга нисбатан. Биринчидан, Пенс Полшанинг қаршилик руҳини, шунингдек, Европани озод қилиш учун ўз ҳаётини қурбон қилган Америка аскарларини мақтади. У бир неча бор Доналд Трамп икки йил олдин Варшавадаги нутқда айтган гапларни такрорлади. Биринчи иқтибос: "АҚШ Польшани ва поляк халқини яхши кўради." Иккинчи иқтибос: "Америка ҳеч қачон Польшани тарк этмаган ва ҳеч қачон бундай бўлмайди."

Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва Польша биргаликда ўз иттифоқчиларини қўллаб-қувватлайди ва уларнинг айримларига «берилган ваъдаларни бажариш керак»лиги эслатиб туради. Бу Германияга қилинган ошкора ҳамла эди. Бироқ агар Штайнмайер ва Меркель бугун «немис жиноятлари» ва «Германия ўтмиши» ҳақида гапирганлигини ҳисобга олсак, бу пичинги ютиб юбориш қийин эмасди. Президент ва канцлер Варшавада биргаликда бўлганлигини ҳисобга олиб, айтиш мумкинки, улар иккаласи баҳам кўришга мажбур бўлган «кулфат» ва «ярим кулфат»дир.

Манба: Süddeutsche Zeitung, Германия

Абу Муслим таржимаси