loader
Foto

Ориентация - Шимол

МУТЛАҚ



1. Реалликнинг мутлаққа муносабати руҳнинг куллий (универсал) муаммосидир.

2. Ушбу муаммонинг ечимига боғлиқ ҳолда руҳ аслиятининг тақдири хал бўлмоқда.

3. Агар реаллик чинаккамига бутунлайин мутлақ бўлганда эди, руҳ ўткинчи (эфемер) бўларди.

4. Бундай хулоса чиқиши муқаррар, чунки руҳнинг хусусияти ўзгачаликка даъво қилишдан иборат.

5. Руҳнинг мана шу ўзига хослиги табиатнинг глобал инертлиги билан айниятда эмаслигидан иборат.

6. Шундай қилиб руҳ, фаол ибтидо-унсур ўлароқ, реаликка нисбатан муайян мухолифликдадир.

7. Мутлоқ реалликка нисбатан айтилган мухолифлик ичи бўш иллюзия билан чекланган бўлар эди.

8. Бу ҳолда реаллик ўзига тегишли кенг қамровли оромининг давоми сифатида руҳни ўз ичига олган бўларди.

9. Шунда руҳнинг хилқати реалликнинг бошқа барча жиҳатларидан туб сифатий фарққа молик бўлмас эди.

10. Бу эса руҳий ва руҳсизнинг ўртасидаги бутун фарқ, даражадаги фарқ билан чекланишини англатган бўлар эди.

11. Бу ҳолда руҳий нарса руҳсизнинг фаол аслияти бўлиб, реалликни тавсифловчи инерциянинг максимумини ифодалар эди.

12. Мана шундай руҳий ибтидо учун ўзига хослик ғоясининг ўзи принципиал жиҳатдан имконсиз бўлар эди.

13. Шундай қилиб, руҳнинг реалликдан бўлган мустақиллик мавқеи реалликнинг мутлоқ эмаслигини кўрсатади.

14. Реаллик – бу кечинмага молик бўлган ёки кечинма йўналтирилиши мумкин бўлган нарсадир.

15. Реалликнинг ҳар қандай мумкин бўлган ҳолати охир оқибатда кечинма тамойилига (принципига) асосланади.

16. Шундай қилиб, бутун реаллик кечинма тамойилининг тотал ифодасидан бошқа нарса эмас.

17. Онг, билим ва тажриба – бу тамойилнинг намоён бўлишнинг уч тарзидир (модусидир).

18. Кенг маънода онг – реаллик ўзини ўзи барча хусусийликлари билан қандай тарзда кўраётганидир.

19. Мана шу кўриш ичида, реаллик ўзи ҳақидаги куллий (универсал) фикр-қараши амалий мужассам бўлади.

20. Билим – реалликнинг муайян қатламига мансуб бўлган онгнинг хусусий ва нисбий намоён бўлишидир.

21. Билим ана шу куллий фикр-қараш нуқтаи назаридан реалликнинг муайян бир қатлами мақомини ўзида мужассам этади.

22. Тажрибада онг энг элементар тарзда намоён бўлади.

23. Кенг маънода тажриба онтологик (борлиқ тасаввурига оид) вазиятнинг ички субъектив таъмидир.

24. Кечинмалар имконийлиги, мавжуд ва мавжуд бўлмаган нарсанинг ўртасидаги чегарадир.

25. Кечинма тамойили бутун онтологик соҳа устидан ҳукмронлик (доминантлик) қилади.

26. Бу шуни англатадики, кечинмага тегишли нарсагина борлиқ мақомига моликдир.

27. Кечинма, реалликнинг шартсиз мезони сифатида, БУ -га қаратилган ишорасини ўз ичига олади.

28. Бошқача қилиб айтганда, ҳар қандай кечиниманинг аслий тўқимаси доимо ШУ ЕРДАликнинг ва ҲОЗИРнинг актуаллигидир.

29. Шундай қилиб, кечинма тамойилининг ўзида тўла-тўкис (тотал) мужассам этаётган реаллик – ҳамиша БУ -дир.

30. БУ -нинг доимийлиги ва ҳамма жойда ҳозирлиги барча планларнинг иерархиклиги устида ҳукмронлик қиладики, улардан глобал бус-бутунлик ташкил топган бўлади.

31. Реалликнинг иерархик қатламлари бир биридан мустақил ёпиқ соҳалар бўлганидан кўра, ягона реалликнинг ўзига бўлган муносабатиниг турли проекцияларини ифодайлайди.

32. Бу қатламлар, гўёки, худди ўша реалликка қаратилган бир нуқтадан келиб чиққадиган назарнинг турли йўналишларидек.

33. БУ -нинг бу сифати, назар йўналишига боғлиқ бўлмай, батамом ўзгармасдир.

34. Айнан шу сифат назарнинг барча йўналишларига бир хиллик ва зиддиятсизликни етказади.

35. Шундай қилиб, реаллик БУ -нинг чексизлиги бўлиб чиқадики, ўзининг барча жиҳатларида ўзига бевосита очиқ ва эришувли бўлади.

36. Реалликнинг ўзига бўлган муносабатининг охирги метафизик натижаси ўзининг глобал имманентизмидир.

37. БУ деб кўрилган реалликка нисбатан руҳ мухолифлигининг моҳияти шундан иборатки, руҳ  ғайри ҳақидаги фикрни ўз ичига олгандир.

38. Энг умумий шаклда, кечинмалар тамойили томонидан назорат қилинмаслигини бу фикр назарда тутади.

39. Кечинмага нисбатан ташқаридаги нарса, тажриба, билим ва онгнинг ташқарисида бўлади.

40. Кечинма тамойили нуқтаи назарига кўра, ҒАЙРИ нарса мавжуд бўлмаганнинг айни ўзидир.

41. ҒАЙРИнинг кечинма тамойилига нисбатан манфий мақоми шундай ифодаланади: ҒАЙРИ нарса кечинманинг йўқлиги орқали, нол тажриба билан берилган бўлади.

42. Шундай қилиб, кечинма тамойили устида қурилган реаллик, ҒАЙРИ ҳақида фикрга бўлган кинояни ҳам ўзида олиб кела олмайди.

43. ҒАЙРИга нисбатан реаллик, ғафлатнинг (хабарсизликнинг) буткул оромида истиқомат қилади.

44. Модомики ҒАЙРИ ҳақидаги фикр руҳнинг моҳияти экан, унинг мухолифлиги реалликдан ташқарига бўлган йўналишдан бошқа нарса эмас.

45. Руҳ реалликка қарши туради, зеро кечинма тамойили ўзи учун ёпиқ ҳолда ҒАЙРИга нисбатан ғофиллиги билан чеклангандир.

46. Руҳнинг нуқтаи назаридан, реалликнинг энг универсал жиҳати ўлароқ, имманент БУ ҳамиша ва фақат НО-ҒАЙРИдир.

47. Бошқа сўзлар билан, реаллик мутлоқ бўла олмайди, чунки руҳ реалликдан бошқа яна ниманинидир тақозо этади.

48. Бу дегани, реалликка ортиқчалик сифати хос эмас.

49. Реаллик ўзига тўқ бўлиши билан хали ўз-ўзидан ортиқчалигини англатмайди.

50. Бу ўзига тўқлик, моҳиятига кўра, ҒАЙРИ ҳақидаги фикрни истисно қилган герметик ёпиқликни ифода этади.

51. Ўзига тўқликда реалликнинг ўзига бўлган мукаммал тўлиқлиги мужжасамлашади.



52. Бу мукаммал тўлиқлик, принципиал жиҳатдан, имконийнинг бутун қамровли доирасига мос келади.

53. Бироқ имконий аввалиданоқ имконсизликни ўзининг метафизик муқобили ўлароқ тақозо этади.

54. Бу муқобиллик дарҳол ортиқчалик сифатини имконийлик доирасидан олиб ташлайди.

55. Ортиқчалик бу ўзидан бошқа ҳеч қандай ҒАЙРИ нарсани тақозо этмайдиган нарсадир.

56. Шундай қилиб, ортиқчалик сифати фақат аслий мутлақда бўлиши мумкин.

57. Модомики, реалликнинг ўзига тўқ тўкислиги мутлақ эмас экан, ортиқчаликда истиқомат қилаётган мутлақ ушбу реалликнинг шартсиз равишда ташқарисидадир.

58. Реал ва имконийнинг айнияти, мутлақ ва метафизик имконсизлик айниятини тақозо этади.

59. Реаллик кечинмалар принципи билан қисматлашуви (детерминация) сабабли, мутлақ ўзига нисбатан содда ва соф кечинмасизликни тақозо этади.

60. Шундай қилиб, мутлақ ушбу реаллик билан ҳеч қандай ўзаро алоқаси бўлмаган БУТКУЛ ҒАЙРИДИР.

61. Реаллик, мавжудликнинг барча модусларининг яхлит бирлиги ўлароқ, мавжуд бўлмаган мутлақдан маҳрумдир.

62. Бундан зиёди, реаллик алал-оқибат ана шу мавжуд эмасликнинг метафизик ифодасидир.

63. Руҳ реалликка мухолиф туради, чунки у фақат ўзигагина хос бўлган ҳашамат истиқболига (перспективасига) йўналтирилгандир.

64. Бу ҳашамат реалликда имконсиз бўлган мутлақ ортиқчалик сифатидагина намоён бўлиши мумкин.

65. Шунинг учун, руҳ нуқтаи назаридан, реалликнинг ўзига тўқ буткуллиги ички қашшоқлигининг чексиз хусусиятига айланади.

66. Модомики реаллик ҒАЙРИ ҳақида ҳеч нарса билмас экан, унинг ўзи ҳақида барча билганлари, руҳ нуқтаи назаридан, ҳеч қандай қадр-қийматга эга эмас.

67. Ўзининг принципиал йўналиши (ориентацияси) бўйича руҳ, реалликнинг ўзига нисбатан қандайдир кечинма билан ҳамжиҳат эмас.

68. Ушбу нуқтаи назардан, ҳар қандай кечинма тотал оламшумул ўзбошимчалиги ичидагина ўзининг якуний асословини топади.

69. Фақат мана шу ўзбошимчаликнинг фармони (декрети) билан реаллик ўзи ҳақидаги куллий фикр-қараши тайинланади.

70. Шундай қилиб, реаллик умум қамровли равишда ўзини англаши унинг фундаментал руҳсиз эканини англатади.

71. Реаллик буткул ғафлат (профан) уйқуси ичидадир.

72. Реал БУ ва МУТЛАҚ ҒАЙРИ ўртасидаги жарлик — тугалмас уйқу ва комил уйғониш орасидаги жарликдир.

Уйғоқлик

"Ориентация - Шимол" асарининг иккинчи боби

1. Реаллик инерция оқимидир

2. Реалликни шакллантирувчи ягона фаол ибтидоий унсур, бошланғич оламшумул ўзбошимчаликдир.

3. Унинг барча конкрет фаоллик намоёнликлари буткул мақсадсиздир.

4. Мақсадсиз бошланғич ўзбошимчалик фаоллиги оламшумул уйқунинг ягона аслий кучидир.

5. Бу куч мавжуд борлиқнинг ташқи инерциясини бошқаради.

6. Борлик вужуднинг ташқи инерцияси маълум механик тартиб ўлароқ амалга оширилади.

7. Ушбу инерция қисматланган (детерминация бўлган) сабаб-оқибат структураларида мужассамланган.

8. Ўзбошимчаликнинг ички инерцияси тартибсиз (хаотик), стихиялик характерга эга.

9. Айнан ўзбошимчаликнинг бетартиб (хаотик) табиати детерминистик эрксизликнинг асосий тамойилидир

10. Хаосни коинотга ташкил қилувчи ўзбошимчалик декретлари олдиндан айтиб бўлмайдиган ўйин қонунлари бўйича туғилади.

11. Мақсадсиз фаоллик шамоли борлиқ юзасидан тирик мавжудотлар тўлқинларини кўтаради.

12. Бу тирик мавжудотларнинг ўз олдида, сабаб-оқибатли коинотнинг ташқи инерциясига чўмган ҳолда, фақат икки истиқболга эгадир.

13. Биринчи истиқбол борлик вужудининг содда ва бевосита тўхтатилишидир.

14. Бу ҳолда мавжудот яна бир бор борлиқнинг ноаниқ табиатида эриб кетади.

15. Кейинги истиқбол — ўзининг ҳақиқий сабаби ўлароқ мақсадсиз шамол тажрибаси бўлиш.

16 Бу ҳолда мавжудот абадий равишда ўзининг инерцион субстанциясидан алоқасини узади.

17. Бундай мавжудот гўёки тўлқиндан мақсадсиз шамол бошқаруви остидаги айсбергга айланади.

18. Бу истиқболда табиий ўлимнинг бевосита зидди ўлароқ абадийлик номоён бўлади.

19. Ҳалок бўлиш ва ўлмаслик уйғоқликка нисбатан бирдек алоқадор эмас.

20. Ҳаёт уммони узра учиб ўтувчи мақсадсиз шамол, реалликнинг эркин бошланғич унсури сифатида позитив руҳийлик иллюзиясини беради.

21. Аслида бу позитив руҳийлик оламшумул уйқунинг айни ўзидир.

22. Позитив руҳнинг мақсадсизлиги енгилмас оламшумул гипнозни туғдиради ва таъминлаб туради.

23. Позитив руҳ глобал имманентизмининг айни ўзагидир.

24. Шунинг учун уйғониш нуқтаи назаридан позитив руҳ дарҳақиқат аксил-руҳийдир.

25. Тўлқинларни кўтармайдиган ғайри шамол реаллик ора эсиб боради.

26. Бу шамол реалликдан ташқарида, реаллик оралаб контактсиз ўтадиган шамол, ҒАЙРИнинг шамолидир.

27. Позитив руҳнинг мақсадсиз шамоли йўналишдан озоддир, аммо ҒАЙРИнинг шамоли доимо унга қарама қаршидир.

28. Позитив руҳнинг мақсадсиз шамоли ўз ҳаракатларида эркин бўлиб, бироқ ҒАЙРИнинг шамоли ўз ҳаракатида оқибатларни қолдирмайди.

29. Позитив руҳнинг мақсадсиз шамоли мақсадга эга эмас, аммо ҒАЙРИнинг шамоли муаммонинг шамолидир.

30. Соф имконсизлик реализацияси ўлароқ, бу ўйғонишнинг муаммосидир.

31. Позитив руҳ шамоли қўзғатган ҳеч бир ҳаёт бу муаммо сари чиқишга эга эмас.

32. Ҳаёт ўзининг глобал бутунлигида уйғониш истиқболидан манфаатдор эмас.

33. Ҳаёт фақатгина оламшумул гипнознинг янада чуқурроқ ва нафисроқ шаклларини рўёбга чиқаришда манфаатдор бўла олади.

34. Бу шаклларда ҳаёт оддий инерция юкидан озод бўлади.

35. Уйғониш ўзининг тўлиқлигида, бошқа барчасини истисно қилган ҳолда, мутлақнинг ғойиблик тажрибасидир.

36. Уйғоқлик тўлиқлиги, биринчидан, соф ғойибликдан бошқа ҳеч нарса йўқ экани тажрибасидан иборатдир.

37. Уйғоқлик тўлиқлиги, иккинчидан, соф ғойиблик актуал мутлақ экани тажрибасидан иборатдир.

38. Мутлақнинг ғоиб эканининг бирламчи тажрибаси бирон нарсада мутлақнинг ғойиблигидир.

39. Бу БИРОН-НАРСА бутун реалликнинг шунчаки қандай бўлса шундайлигидир.

40. Мутлақнинг ғойиб экани ҳақидаги бирламчи тажриба шуни очиқлайдики, мутлақ бу глобал реалликдан ташқаридадир.

41. Бу дегани, глобал реалликка нисбатан мутлақ ҒАЙРИдир.

42. Бироқ бундай тажрибада мутлақнинг ғойиблиги хали шартсиз эмас.

43. У (ғойиблик) мутлақнинг ўзи орқали эмас, балки реалликнинг йўқсиллиги орқали топилади.

44. Мутлақ нафақат реалликнинг тўлиқлигига нисбатан, балки унинг қашшоқлигига нисбатан ҒАЙРИДИР.

45. Бу дегани, реаликкнинг оддий йўқ қилиниши мутлаққа элтмайди.

46. Шундай қилиб мутлақ, ҒАЙРИ ўлароқ, глобал реалликнинг ҳаргиз муқобили (алтернативаси) емас.

47. Глобал реаллик мутлақнинг ғойиб эканлиги ифодасидир.

48. Мутлоқнинг моҳияти унинг ғойиб эканидир.

49. Шу тариқа, глобал реаллик билан мутлақ ўртасида ўзига хос манфий (негатив) айният ўрнатилади.

50. Манфий айният мутлақнинг реаллигини англатмайди.

51. Манфий айният реалнинг мутлоқлигини анлглатмайди.

52. Манфий айният БУнинг ҒАЙРИга манфий ишорасини англатади.

53. Тотал уйқу, реалликнинг куллий моҳияти ўлароқ, доимо БУдир.

54. БУ – реалликнинг ҳар қандай имконий тажрибасининг таъмидир.

55. ҒАЙРИ ичида БУ-га нисбатан зиддиятга ишора мавжуд эмас.

56. ҒАЙРИ, мутлаққа тегишли ҳар қандай имконий тажрибадан реаллик маҳрум эканига ишора қилади.

57. ҒАЙРИ уйғоқлик таъмидир.

58. Уйғоқлик реалликнинг ҳолатларидан бири эмас.

59. Уйғоқлик реалликнинг барча ҳолатлари йиғиндиси эмас.

60. Уйғоқлик, мутлақ ғойиблик тажрибаси ўлароқ, барча борлиқлик кечинмасига қарши туради.

61. Айнан шун сабали уйғоқлик муаммоси тирик мавжудот учун имконсизлик муаммосидир.

62. Субъектли учун бу муаммо фақат исён предмети ўлароқ мавжуд бўла олади.

63. Имконсизлик имконий ичида на ўзак, на иштирок, на истиқболга эгадир.

64. У ҳатто имконийнинг инкори ё эътиборсизлиги ҳам эмас.

65. Имконсиз фақат махфий оқим сифатида мавжуд бўлиб, мақсадсиз шамолга нисбатан қарама қарши йўналишдадир.

66. Тирик мавжудот учун имконсизлик муаммоси уни ҳаётга келтирган сабабга қарши бурилишдан бошланади.

67. Бу бурилиш, бошқача айтганда, позитив руҳга қарши қўзғолондир.

68. Тирик мавжудотнинг айнан мана шундай қўзғолони орқалигина, ҒАЙРИнинг шамоли ибтидоий сабаб шамоли билан тўқнашаётиб кучга киради.

69. Исён ташувчисининг ичида объектив қисматнинг мағлуб бўлиш истиқболи (перспективаси) туғилади.

70. Бу истиқбол инерциянинг чексиз оқими ичида имконсизлик нуқтаси ўлароқ порлаб чиқади.

71. Ҳатто уйғоқликнинг мана шу кичик зарраси амалий (оператив) ва реалдир.

72. Унинг ташиб юрувчиси ухлаётган коинотнинг барча иерархияларидан юқори туради.

Ҳайдар Жамол

Жамшид Муслимнинг таржимаси (қоралама)