loader
Foto

42. Ал-жалийл

У жалол васфлари билан сифатланган Зотдир. Жалол васфлари бойлик, мулк, тақаддус (қудс, мудаддаслик), илм, қудрат ва биз ушбу китобда зикр қилиб ўтган бошқа сифатлардир. Бас, буларнинг барчасини жамловчи зот Жалили мутлақ бўлиб, унинг жалолати мазкур сифатлардан бир миқдордан олган бўлади. Демак, мутлақ жалил фақат Аллоҳ таолодир.

Ал-Кабийр камоли зотни, ал-Жалийл камоли сифатни ифодалайди. Ал-Азийм эса иккаловини кўз идрок этиши маъносига нисбатан бирлашти-ради.

Жалол сифатлари кўзга нисбат берилса, жамол деб исмланади ва улар билан сифатланув-чига жамийл дейилади.

Аслида, жамийл исми кўзга мувофиқ ва мулойим келадиган, кўз билан кўриладиган ташгдт суратлар учун қўйилган, сўнгра қалб кўзи билан кўриладиган ботиний суратлар учун натрт қилинган. Масалан, сийрати гўзал, хулқи чиройли дейилади. Ваҳолонки, бу ҳусн ички кўз билан билинади, ташқи кўз билан эмас!

Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг

"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан