Япониянинг марказий қисмида бир неча кучли зилзилалар қайд этилган. Мамлакат Миллий метеорология бошқармаси маълумотларига кўра, Исикава ва Ниигата префектуралари ҳудудида 7,4 магнитудали зилзила содир бўлган.
Ҳозирча қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ. Бироқ мамлакатнинг бутун ғарбий қирғоқлари учун цунами бўйича огоҳлантириш эълон қилинган – тўлқин баландлиги 5 метрга етиши мумкин.
Маҳаллий аҳоли зудлик билан қирғоқбўйи ҳудудини тарк этишга ёки бинолар томларига чиқишга чақирилмоқда.
Шу билан бирга, республикада кучли зилзиладан огоҳлантириш тизими учинчи марта ишга туширилди. Маҳаллий аҳоли зилзилага тайёрланишга чақирилди.