Исроил томонидан Ғазо секторида содир этилган ҳарбий жиноятлар Фаластин халқининг геноцид қилинишига ҳисса қўшмоқда, деди Словениядан Европа парламенти депутати Матьяж Немец.
Сиёсатчи Исроилга ҳарбий ёрдам кўрсатаётган Европа Иттифоқи давлатларини халқаро гуманитар қонунларни бузганликда ва геноцидни маъқуллаганликда айблади.
Немецнинг айтишича, минглаб одамлар Ғазодаги "фуқаролик инфратузилмасига ёппасига, номутаносиб ва ноқонуний ҳужумлар" қурбонига айланган. Бундан ташқари, депутатнинг таъкидлашича, Исроил армияси эвакуация бўйича юажариб бўлмайдиган буйруқлар бериб, Фаластин аҳолисини мажбуран кўчирмоқда.
Шу муносабат билан сиёсатчи Европа кенгашини Исроил ҳарбий жиноятлари далиллари фонида қурол экспорти тақиқига риоя этилишини назорат қилишга чақирди.