Нашрнинг хабар қилишича, солиқ жисмоний шахсларга реклама жойлаштириш, қидирув тизимларига уланишни тақдим этиш, статистика юритиш, булутли технологиялар, онлайн-савдо майдончалари, стриминг сервиси хизматлари тақдим этувчи компаниялар учун мўлжалланган. Интернетнинг Ўзбекистон сегментида бундай хизматларни Google, Yandex, Alibaba, Netflix ва бошқа компаниялар тақдим этади.
Солиқ кодекси лойиҳасига кўра, 2020 йил 1 январдан бошлаб, улар солиқ органида ҳисобга туриши, солиқ тўловчининг персонал кабинети орқали ҳар ой ҳисобот топшириши, қўшилган қиймат ҳисоблаши ва тўлаши лозим. Ўзбекистон ҳудудида электрон шаклда хизматлар амалга оширишдан айланма солиққа тортиш объекти деб тан олинади. Солиқ ставкаси 20%га тенг.
Аввалроқ Давлат солиқ қўмитасида «Яндекс.Такси»га солиқ жорий қилиш, шунингдек, онлайн-савдо билан, жумладан, Facebook орқали шуғулланувчи шахслар учун жорий қилиш режалаштирилгани ҳақида маълум қилинганди.
Эслатиб ўтамизки, 2017 йил хорижий интернет-компанияларга солиқ Россияда ҳам пайдо бўлган. У ерда Google ва Apple каби компаниялар онлайн-операциялардан 18% ҚҚС (2019 йилдан бошлаб 20%) тўлашга мажбур қилинган. Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистонда ҳам шу каби солиқ жорий қилиш режаси айтиб ўтилган.