loader
Foto

"Қайноқ сувдаги қурбақа" назарияси

Француз файласуфи ва ёзувчиси Оливье Клеркнинг "Қайноқ сувдаги қурбақа" назарияси ҳақида қисқача тўхталиб ўтмоқчиман. Шунда мавзу моҳиятини тушуниш осонроқ кечади.

Хуллас, қайнаб турган идишдаги сувга қурбаққани тўсатдан солсангиз бор кучи билан у ердан чиқиб кетишга интилади. Танаси куйса ҳам яшаб қолиш эҳтимоли бўлади. Агарда қурбақани идишдаги совуқ сувга солиб, идишга аста секинлик билан иссиқлик берсангиз, қурбақа сув исиши баробарида танасидаги бор энергиясини сувдаги иссиқликдан ҳимояланишга сарфлайди.  Қайнаётган сувдаги қурбақа бор кучини шарт-шароитга мослашишга сарфлайди ва оғир паллада кеч бўлгани учун ўзини қутқариш учун идишдан сакраб туша олмайди.

"Қайнаётган сувдаги қурбақа" синдроми ҳаётдаги чидаб бўлмайдиган вазиятлар билан боғлиқ бўлган ҳиссий стресс турларидан бири бўлиб, биз ундан қочиб қутула олмаймиз ва биз бутунлай ёниб кетгунимизча, вазиятга охиригача чидашга мажбурмиз.

Секин-аста бизни ҳиссий ва руҳий жиҳатдан қуритадиган ва бизни деярли ёрдамсиз қолдирадиган шафқатсиз доирага тушамиз.

Биз кучимизни беҳуда сарфлаб, имкониятимизни қўлдан бой берганимизда кеч бўлган бўлади.

Юқорида келтирилган ибратли тадқиқотдан хулоса қилинг! Қайси соҳада бўлманг барибир қурбақа ҳолатига тушиш эҳтимолингиз борлигини унутманг! Вақтида сезинг! Ёқмадими ёки пайқаб қолдизми ўша заҳоти дарров воз кечинг! Блокланг! Молиявий муаммолар, кредитга мойиллик, касаллик, оилавий можаролар, ишдаги муносабатлар ва бошқа мавзуларда ўта зийрак бўлинг! Секин аста сизни хароб қиладиган муносабатларга ўз вақтида нуқта қўйинг! Қурбақа ҳолига тушиб бир гап бўлар деб охирини кутманг! Принципларингизга тўғри келмаган даврани тарк этинг!

Ўзгариш етарлича секин содир бўлганда, у биздан ҳеч қандай реакция ёки қаршилик кўрсатишни кутмайди. Шунинг учун биз кўпинча ишда, оилада, дўстлик ва шахсий муносабатларда, ҳатто жамият ва давлат ичида "қайноқ сувдаги қурбақа" синдромининг қурбони бўламиз.

Бир нима тушундизми ўзи?!

Мардон Аслонов.