Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррель Ливан ва Саудия Арабистонига ташрифи якунлари бўйича алоҳида баёнот берилди.
-7 октябрдан уч ой ўтиб, фожиа ХАМАС террорчилик ҳужумлари, сўнгра Ғазонинг бомбардимон қилиниши ва кўп сонли тинч аҳоли қурбонлари билан бошланганида, мен Яқин Шарққа қайтдим: аввал Байрутга, сўнгра Ар-Риёдга, - деди Ж. Боррель. - Мен иккита нарсани сарҳисоб қилдим. Биринчидан, Ғазо аҳолисининг драматик гуманитар аҳволи. Мен видеоконференция ўтказдим ва БМТнинг Яқин Шарқдаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам ва ишлар бўйича агентлиги бош директори Филипп Лаззарини ва унинг Ғазодаги одамларидан кўплаб маълумотларни олдим. Ва, албатта, вазият даҳшатли: юз минглаб одамлар уйларидан айрилди, озиқ-овқат йўқ ва оғир аҳволда.
Иккинчидан, минтақада, Ливан ва Исроил чегарасида, шунингдек, Қизил денгиз минтақасида кескинлашув хавфи юқори. Биз бундан қочишимиз керак. Урушнинг кучайишига йўл қўймаслигимиз даркор. Урушни кенгайтириш эмас, балки тўхтатиш зарур. Урушни кенгайтирмасликнинг ягона ечими эса Исроил ва Фаластин ўртасидаги можарога сиёсий ечим излаш, - деди Европа дипломатияси раҳбари.
Унинг қўшимча қилишича, Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири шаҳзода Файсал бин Фархон Ал Сауд билан айнан шу масалада музокаралар олиб борган. Фожиа бошланишидан бир неча кун олдин бошлаган ишни давом эттириб, 2023 йил сентябрь ойи охирида Нью-Йоркда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида Тинчлик куни ташаббуси илгари сурилган эди.
-Ҳеч ким Фаластин ҳудудларидаги драма ҳақида ўйламаган, лекин Ғарбий Соҳилда аллақачон драма бор эди. Ғазода ҳам. Биз бу ҳақда ўйлаб, ечим излай бошладик, чунки араб давлатлари ва Исроил ўртасида тинчлик яхши, лекин етарли эмас. Бу асосан Исроил ва Фаластин ўртасида бажарилиши керак, чунки фақат келишув, сиёсий келишув - икки давлат ечими орқали Исроил хавфсиз бўлиши мумкин, чунки унинг хавфсизлиги нафақат ҳарбий имкониятларга асосланиши мумкин, бу исботланган, - дейди Ж. .Боррель. - Энди эса Ғазо секторида тинч аҳолини ўлимини тўхтатишимиз керак. Биз бу катта миқдордаги қурбонларни тўхтатишимиз даркор. ХАМАС йўқ қилиниши керак. Лекин ХАМАС бу ғоя, у ғояни ифодалайди ва ғояни ўлдириб бўлмайди. Ғояни - ёмон ғояни ўлдиришнинг ягона йўли - бу яхшироқ ғояни таклиф қилиш, Фаластин халқига, унинг қадр-қиммати, эркинлиги ва хавфсизлигига янги уфқлар беришдир, бу Исроил хавфсизлиги билан бирга олиб бориши зарур, - дея таъкидлади Европа Иттифоқининг олий вакили.
Шу билан бирга, Ж. Боррель бунга эришиш қийин бўлишини тан олди.
-Мен Брюсселга Европа ва Араб дунёси ўртасида бу борада ҳаракат қилиш ва минтақада урушни кенгайтирмаслик мажбуриятини олган ҳолда қайтаман. Ливан билан чегарада янги уруш бошланиши ҳам, Қизил денгиздаги транспорт ҳаракати, кемалар ҳаракатига хавф туғдириши ҳам ҳеч кимга фойдали эмас. Балки бу кимнингдир манфаатларига мосдир, лекин, албатта, бутун инсоният манфаатларига мос келмайди, - дея хулоса қилди европалик дипломат.