loader
Foto

Асҳобул-жаннат (боғ) қиссаси

Яман диёрида бир сахий боғбон бўлиб, у ҳар йили кузда меваларни териш учун камбағал-мискинларни таклиф этиб, дарахтдан тергани боғбонга, ерга тушгани терувчиларга деб, уларни сийлар эди. У оламдан ўтгач, фарзандлари бахиллик кўйига кириб хатога йўл қўйдилар.

«Қалам» сурасининг 17-32 оятларида ана шу бахил кимсаларга етган зарар ҳақида баён этилган:

«Дарҳақиқат, биз уларни (Макка аҳлини) боғ эгаларини синаганимиздек синовга солдик. Ўшанда улар, албатта, уни (боғ ҳосилини) эрта тонгда узиб оламиз деб қасам ичган эдилар. Лекин, истисно қилмаган эдилар (Худо хоҳласа демаган эдилар). Бас, тунда улар уйқуда бўлган чоғларида, у боғ узра Парвардигорингиз томонидан бўлмиш айланувчи (офат-олов) айланди. Бас, (ҳосил) йиғилгандек бўлиб қолди (боғ куйиб кул бўлди)». (Қалам, 17-20)

Боғ эгалари Ямандаги Бани Ҳарш қўрғонига қарашли Зоврон қишлоғида яшар эдилар. Аслида Заврон тоғнинг номи бўлиб, тоғ этагидаги қишлоқ шу ном билан аталар эди.

Раҳматуллоҳ қори Обидовнинг

"Пайғамбарлар тарихи исломият тариҳидир" китобидан