loader
Foto

Руҳ йўқ бўлмайди

Руҳлар жасаддан чиққанидан сўнгра яна қиёматда жасадга қайтгунча мўминларнинг руҳи Дорун Наим (жаннат)да, гуноҳкорларнинг руҳи Дорул жаҳим (оташ)да бўлади.

Руҳнинг бадан билан беш тур алоқаси бор. Бири она раҳми (бачадони)да, ҳомилага тааллуқли. Иккинчиси дунёга келгандан кейинги алоқаси. Учинчиси уйқу ҳолида бадан, тан билан боғлиқлиги. Уйкуда руҳ бир жиҳатдан тана билан боғлиқ бўлса, бир жиҳатдан алоқаси узилади. Тўртинчиси руҳнинг жасадга қабр оламида савол-жавоб учун қайтарилиши. Бешинчиси, руҳнинг баданга жасадлар тириладиган Қиёмат кунида қайтарилиши.

Қози Абу Бакр Боқиллоний айтади: “Дунёда кофирларга ҳам неъмат берилгандир”.

Аллоҳтаоло бундай марҳамат қилади:

“Бас, Аллоҳнинг неъматларини эслангиз ва ерда бузғунчилик қилиб Юрмангиз!” (Аъроф сураси, 74-оят).

Пайғамбаримиз (с.а.в.) бундай деганлар:

“Дунё мўминнинг зиндони, кофирнинг жаннатидир” (Муслим, ж.г.7, с. 2272, Ҳ. №:2956).

Ашъарий бундай дейди:

“Кофир дунёда эришган нарсалар уни Аллоҳ таолони танимоқдан қайтарса, у неъмат эмасдир. Балки уқубат, бахтсизликдир, азобдир. Аллоҳ таоло бундай марҳамат этади:

“Биз уларга бераётган бойлик ва фарзандларни ўзлари учун яхшиликларни тезлатишимиз (белгиси) деб ҳисоблайдиларми?! Йўқ, улар (бунинг ҳикматини) сезмайдилар!” (Мўминун сураси, 55-56-оятлар).

Ибн Ҳумом бундай дейдилар:

“Дунёда кофирга берилган (нарса)лар азобга сабаб эсада, аслида неъматдир”. Шу саҳиҳдир.

Имом Абу Ҳанифанинг

"Ал-Фиқҳ ул-акбар ва унинг шарҳи" китобидан