loader
Foto

Муовия ибн Язид

Муовия ибн Язид ибн Муовия, Абу Абдурраҳмон - Абу Язид ва Абу Лайло ҳам дейишади. У 64 йили отасининг васияти билан халифа бўлди. Яхши йигит эди. Халифа қилиб тайинланганда касал эди. Шу касали билан вафот этди. Ташқарига чиқмади, бирор иш қилмади, одамларга намоз ҳам ўқимади. Халифалик муддати қирқ кун бўлди. Икки ой ё уч ой деганлар ҳам бор. Вафот қилганда ёши 21 да эди. 20 да деганлар ҳам бор. Ўлими олдидан унга: халифа қолдирмайсанми, деганларида лаззатига етолмадим, заҳматини нима қиламан олиб, деган.

Жалолиддин Суютийнинг

"Тарих ал-хулафо" китобидан