loader
Foto

IUMS делегацияси Миср орқали Ғазога кириш ниятида

Бутунжаҳон мусулмон олимлари иттифоқи (IUMS) Мисрдан Ғазо секторига кириш ниятида махсус делегация тузилганини эълон қилди. IUMS бош котиби Шайх Али ал-Қорадағий ташкилот вакилларидан иборат делегация Ғазо чегарасини Рафаҳ чегара пункти орқали кесиб ўтмоқчи эканлигини маълум қилди, деб ёзади IslamNews "Анадолу" агентлигига таяниб.

Ушбу миссияни осонлаштириш учун IUMS Миср ҳукумати ва ал-Азҳар Ислом университети олий имоми шайх Аҳмад ат-Тоййибдан ёрдам сўради. Шайх ал-Қорадағий бир ой олдин Миср ҳукуматига Ғазога боришни сўраб мурожаат қилган ва шахсан ўзи биринчи бўлиб йўлга чиқишга тайёрлигини билдирган. Шу билан бирга, Миср ислом олимининг талабига қандай жавоб бергани айтилмаган.