loader
Foto

Ар-Ришк: Байден – геноциднинг тўлақонли қатнашчиси

Ислом қаршилик ҳаракати (ХАМАС) сиёсий бюро аъзоси Иззат ар-Ришк қуйидагича баёнот берди:

- Байден Фаластин давлати ва унинг моделлари ҳақида гапириб ўтказмоқчи бўлган иллюзия халқимизни алдамайди. Байден геноциднинг тўлақонли қатнашчиси ва халқимиз ундан яхшилик кутмайди.

- Бу одамлар ўзларини гўёки Фаластин халқининг қўриқчилари деб ўйлашади ва улар учун ўзларига мос давлат турини танлашни хоҳлашади.

- Ғазо ва Ғарбий соҳилда ўн минглаб шаҳидлар ва ярадорлардан сўнг, Фаластин халқи ўз давлатчилигини қўлга киритади, унда улар эркин ва муносиб яшайдилар.

- Юз кун олдин америкаликлар Хамасдан кейинги Ғазо ҳақида гапиришган бўлса, бугун гап Нетаняхудан кейинги "Исроил" ҳақида кетяпти.

- Қаршилик жангни давом эттиради ва ишғолчиларга мисли кўрилмаган йўқотишларни келтириб чиқаради.

- Нетаняху бу боши берк кўчадан қандай чиқишни билмайди.