loader
Foto

"Путинга Аляска йўқ": АҚШ Аляскани Россияга қайтаришдан бош тортди

Давлат департаменти: АҚШ 19-асрда сотиб олинган Аляскани Россияга қайтармайди



Россия 19-асрда АҚШга сотилган Аляскани қайтариб олмайди, деди Америка Давлат департаменти вакили брифингда. Шу тариқа у Россия президенти Путин Алясканинг сотилишини "ноқонуний" деб атаган фармонни имзолаганини даъво қилган журналистнинг саволига жавоб берди.

Ўйлайманки, АҚШ ҳукуматидаги барчамиз номимиздан <...> : [Путин] уни ортга қайтариб олмайди, деб айта оламан", деди Давлат департаменти вакили.

18 январь куни Путин Россия Федерацияси, собиқ Россия империяси ва СССРнинг чет элдаги кўчмас мулкини ҳуқуқий ҳимоя қилиш учун маблағ ажратиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Фармонда ушбу мулкни чет элда қидириш ва унга тегишли ҳуқуқларни бериш учун ҳам маблағ ажратилиши кўрсатилган. Шу билан бирга, Американинг Newsweek нашри қонунни Россиянинг қўшниларига, шу жумладан АҚШга қарши даъволар учун асос сифатида талқин қилган баъзи "ультра-миллатчи блоггерлар" га ҳавола қилди.

Тарихчи Александр Крушельницкий Путиннинг фармонига изоҳ бериб, Ницца қирғоғининг бир қисми Россиянинг давлат мулкига айланиши мумкинлигини айтди. У бу ерлар XIX–XX асрларда Романовлар сулоласига тегишли бўлганлигини эслатди.