loader
Foto

Ўн тўрт аср олдин кашф қилинган космонавтика

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган: “Аллоҳ кимни ҳидоят қилмоқни ирода қилса, унинг кўксини Исломга очиб қўядир. Кимни залолатга кетказишни ирода қилса, унинг кўксини худди осмонга кўтарилаётгандек, тор ва танг қилиб қўядир.  Аллоҳ иймон келтирмайдиганларга кирликни ана шундай ўрнаштирур”. (Аллоҳ таоло бандаларидан кимга ҳидоятни раво кўрса, ўша банданинг кўксини кенг қилиб қўяди. У банда иймон ва Исломни кенг қалб ила қабул қилади. Аксинча, Аллоҳ таоло кимга залолат ва куфрни раво кўрса, унинг қалбини тор ва танг қилиб қўяди. Иймон ва Ислом ҳақида бирор гап эшитса, сиқилаверади. Илм ривожланиб, одамлар фазога учадиган бўлганларида, инсон қанчалик баландга кўтарилса, юраги – кўкси шунчалик сиқилиши кашф этилди. Агар Қуръон ҳақиқий илоҳий китоб бўлмаганда, бундан ўн тўрт аср аввал бу илмий ҳақиқатни қандай қилиб кашф этар эди?) (Анъом сураси, 125-оят).

Бу оятлар бундан ўн тўрт аср олдин нозил бўлган. Космик кема, скафандр, расадхона каби нарсалар кашф этилмаган, Арабистон ярим оролида астрономия илми ривожланиши у ёқда турсин, у ерда биров бу илм билан шуғулланмаган бир пайтда бу каби гапни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қаердан билиб айтдилар экан?! Албатта, бу ҳақиқатни у кишига осмонларни ва Ерни яратган Зот билдиргандир!

Таржимон

Нозимжон Ҳошимжон