loader
Foto

Рим папасининг пешонасидаги "Худонинг Ўғлининг халифаси" деган ёзув ҳақида

Vicarius Filii Dei (лотинча: "Худонинг Ўғлининг халифаси") - бу ибора ўрта асрларда Константиннинг сохта ҳадясида фойдаланилган ва ҳаворий Петрга алоқадор саналган. Бу, шунингдек, Апокалипсис билан "Иблис рақами" ни (666) кўрган ва шунга мос равишда Папани Дажжол билан боғлаган бир қатор протестант гуруҳларнинг далилларида ҳам ўз аксини топган.

Иборанинг келиб чиқиши

Рим-католик черкови Папани Ҳаворий Петрнинг вориси ва айни пайтда барча насронийлар томонидан Худонинг Ўғли деб ҳисобланган Исо Масиҳнинг халифаси деб атайди. Папанинг расмий унвонларидан бири Vicarius Christi унвони, яъни "Масиҳнинг халифаси" ҳисобланади[1].

Vicarius Filii Dei ибораси биринчи марта Константин ҳадясида – ўрта асрларга оид қалбаки ҳужжатда учрайди, унда Константин І Рим черкови бошчилигида Ғарбий Рим империяси устидан олий ҳокимиятнинг топширилиши ҳақида гапирилади.

Тахминан 800 йил давомида Константиннинг ҳадяси ҳақиқий деб ҳисобланган ва фойдаланилган, папалар томонидан дунёвий ишларда ҳокимиятни мустаҳкамлаш учун далил сифатида иқтибос келтирилган. Бироқ, католиклар таъкидлаганидек, Vicarius Filii Dei ҳеч қачон Папанинг расмий унвони сифатида фойдаланилмаган.



666 рақами



Vicarius Filii Dei формуласи 666 рақамини ифодалайди, деган фикр бор, Ваҳий китобига кўра, бу иблиснинг рақами[4]. Бу тасаввур асосан протестантлар томонидан Папага қарши далил сифатида қўлланади. Ушбу версиянинг тарафдорлари, одатда, Vicarius Filii Dei Папанинг расмий унвони бўлган деб ҳисоблашади, шунингдек, бу сўзлар Рим папаларининг тиара ёки митрасида тасвирланган деб ҳисоблашади.

Андреас Хелвиг асари

«Иблис рақами»ни  Муқаддас Тахт билан боғлайдиган биринчи асар профессор Андреас Хелвигнинг 1612 йилда ёзилган «Рим дажжоли» (Antichristus Romanus) китоби эди [5].

Хелвигнинг ўзи бу формулани расмий унвон сифатида эмас, балки тарихий Vicarius Christi нинг кенгайтмаси сифатида кўриб чиқади ва тиара ёки митерда бундай ёзув мавжудлиги ҳақида гапирмайди. Хелвигнинг талқини Франция инқилобигача кенг тарқалмаганди [6]. Бироқ, кейинчалик протестантлар Vicarius Filii Dei ни расмий унвон сифатида кўриб чиққан, бу ёзув папа тиарасида ва / ёки митрасида мавжудлигини таъкидлаган ҳолда Хелвигнинг ҳисоб-китобларидан фаол фойдаланганлар.



Еттинчи кун адвентистлари черковининг позицияси

Адвентистларнинг таъкидлашича, Vicarius Filii Dei унвони бир вақтлар папа тожига ёзилган. Ушбу масала бўйича қуйидаги далиллар катта Д.E. Сколз, Вошборн томонидан келтирилади:

«Мен бу махсус тожни кўрганини даъво қилган икки кишини учратдим. Уларнинг гувоҳликлари бир-бирига шунчалик мос тушадики, мен уларнинг кузатувларининг тўғрилигига ишончим комил. Биринчи одам М. Де Латти, шаббатчи бўлиб, у илгари Римда тўрт йил католик руҳонийси бўлган. Бир неча йил олдин St. Paul, Minn.да пастор бўлганимда у менинг олдимга ташриф буюрди. Мен унга "Худонинг муҳри ва ҳайвоннинг белгиси" рисоламни кўрсатдим. Бошлаш учун у менинг расмимда ёзув нотўғри жойлаштирилганлигини айтди. У мени Ватикан музейида тез-тез кўрганига ишонтирди ва [625-б.] бутун тожнинг батафсил ва аниқ тавсифини берди. Рисолам чоп этилганда [1895 йил февралда] тож тасвиридаги лотинча сўзларни бир қаторга жоҳиллик билан жойлаштирдим. Бир куни биродар Де Латти менинг хатоимни пайқаб қолди ва бу иборанинг биринчи сўзи учта тожнинг биринчисида, иккинчиси иккинчисида, Dei сўзи эса бу учлик тожнинг пастки қисмида ёзилганлигини айтди. Шунингдек, у биринчи икки сўз тўқ рангли қимматбаҳо тошлардан ясалганлигини, Dei сўзи эса тўлалигича бриллиантдан ясалганлигини тушунтирди»

«Мен Вебб Сити шаҳрида қатнашган чодир остида ўтказилган ибодат йиғилишида "Худонинг муҳри ва ҳайвоннинг белгиси" асарини тақдим этдим». Мен уни тасвирлаш учун расмлардан фойдаландим. Улардан бири биродар Де Латти таърифлаганидек, тожнинг репродукциясини кўрсатарди. Бир пресвитериан руҳоний, Рев. B. Хоффман ушбу маърузала бор эди. Мен тожни тасвирлай бошлаганимда, у Римда Муқаддас Ёзувларни ўрганаётганда бу тожни кўрганини очиқ айтди.

Шунингдек, у Dei сўзи юзлаб олмослардан ясалганини пайқаган. Мен у билан кейинроқ гаплашдим ва унинг исмини эсладим, кейин мен унинг олдига бордим ва унинг тавсифи туфайли бу биродар Де Латти кўрган ва унинг мавжудлиги кўпчилик томонидан инкор этилган тож эканлигига амин бўлдим. Кейин мен ундан бу далилни ёзма равишда беришини сўрадим ва у шундай қилди:

"Кимгадир керак бўлиб қоладиганлар учун: Бу менинг 1828 йилда Баварияда туғилганимни, Мюнхенда таълим олганимни ва католик оиласида ўсганимни тасдиқлайди. 1844 йилдан 1845 йилгача Мен Римдаги Иезуит коллежида талаба эдим. 1845 йилда Пасха маросимида Рим папаси Григорий XVI уч қисмдан иборат тож кийган бўлиб, унда бриллиантлардан шундай ёзув бор эди: Vicarius Filii Dei. Бизга айтилишича, Деи сўзи юзта бриллиантлардан иборат. Бошқа сўзлар тўқ рангдаги қимматбаҳо тошлардан ясалган. Ҳар бир тожда битта сўз бор эди - бу ибора бир қаторда ёзилмаган. Мен хизматда иштирок этдим, тожни аниқ кўрдим ва уни тафсилотлари билан пайқадим.

1850 йилда мен Худога юз тутдим ва протестантизмга ўтдим. Икки йил ўтгач, мен евангелист черкови таркибига кирдим, лекин кейинроқ Пресвитериан черковига қўшилдим, ҳали ҳам унга мансубман ва нафақадаги пастор бўлганман. Умримнинг эллик йилини хизматга бағишладим.

Мен юқоридаги кўрсатмани кўпчилик Рим папаси бу тиара кийганини рад этишини таъкидлаган катта Д.E.Сколзнинг илтимосига биноан берганман. Лекин биламан, у буни қилган, чунки мен унинг бошида кўрганман.

Ҳурмат билан насроний хизматидаги (имзо) Б. Хоффман. [Бальтазер Хоффман]

Вебб Сити, Мо., 1906 йил 29 октябрь»

1866 йилда Урия Смит (Uriah Smith) еттинчи кун адвентистлари черковида рақамли талқинни тақдим этди [7][8]. У The United States in the Light of Prophecy газетасида қуйидагича ёзади:

Папа ўз тожида қимматбаҳо тошлар билан битилган «Vicarius Filii Dei» ("Худонинг Ўғлининг халифаси") унвонни олиб юради, бу унвоннинг рақамли қиймати аниқ 666. Бу ҳайвон ва папанинг рақами; бу унинг ўз унвонида қабул қилган номининг рақами...[9]

Бироқ, адвентистларнинг муносабати ҳар хил эди. Мисол учун, Дж. Н. Эндрюс (en:J. N. Andrews) Смитнинг фикрига қўшилди [10], лекин яна бир қанчалар Смит билан рози бўлмадилар. Адвентистларнинг китобларидан бирида рассом томонидан қўшилган «Vicarius Filii Dei» сўзлари билан папа тиарасининг фотосуратлари мавжуд эди. Фотосуратнинг асли адвентистлар черкови маъмури В. В. Прескоттнинг илтимосига кўра Ватикан музейидан олинган, аммо Прескоттнинг ўзи китобдаги бузиб кўрсатилган фотосуратни кўриб, ҳайратда қолди. Кейин адвентистлар бош конференцияси фотосурат олиб ташланмагунга қадар китобни чоп этишни тўхтатишга қарор қилди.[11]

Таъкидлаш жоизки, Vicarius Filii Dei ҳарфлари йиғиндисидан ташқари, евангелистлар ушбу ҳокимиятнинг «Библиядаги бошқа аломатлари»ни топишга ҳаракат қилган. Шу билан бир пайтда, қарши далиллардан бири сифатида католиклар еттинчи кун адвентистлари черковининг асосчиларидан бири Елена (Эллен) Уайт (en:Ellen Gould White) исми ҳам, агар U ҳарфи V деб, W эсаак VV сифатида ўқиладиган бўлса, 666 рақамини беришини таъкидлайдилар [12]

Бугунги кунда Ваҳий китобини ўрганаётган кўплаб нуфузли адвентист илоҳиётшунослар (Жон Паулин ва Ранко Стефанович каби) 666 рақамини талқин қилишда Урия Смитнинг ёндашувига қўшилмайдилар. Лотин ва иброний ҳарфларининг рақамли эквивалентини ҳисоблаш орқали 666 рақамини талқин қилиш - бу нотўғри, герменевтик жиҳатдан оқланиши мумкин бўлган усул эмас ва Библиянинг бошқа ҳеч бир жойида қўлланилмайди.



Папа тиараси

Католиклар адвентистларнинг даъвосини рад этадилар. Бир томондан, агар адвентистлар одатда битта тиара ҳақида гапиришади, аслида эса бир нечта папа тиаралари мавжуд[13]. Григорий XIII (1572-85) тиарасидан ташқари барча қадимий тиаралар 1798 йилда Наполеон урушлари пайтида вайрон қилинган. 1800 йилдан кейин бир қатор тиаралар яратилди ва кейинчалик у ёки бу папани у ёки бу тиара фойдасига танлови бир қатор омиллар билан белгиланди, масалан, папанинг бошининг катталиги, қулайлиги, тиаранинг қадимийлиги ва бошқалар. Адвентистларнинг Vicarius Filii Dei сўзлари ҳақидаги барча гувоҳликлари 19-асрга тегишли. 19-асрда мавжуд бўлган барча тиаралар бугунги кунгача сақланиб қолганлиги сабабли, бу гувоҳликларни осонгина рад этиш мумкин: мавжуд тиараларнинг ҳеч бирида бундай ёзувлар мавжуд эмас, яъни Балтазер Хоффман шунчаки ёлғон гапирган.



Папа митраси

Папа тиарасидаги Vicarius Filii Dei ёзуви ҳақида далиллар йўқлиги сабабли, адвентистлар бундай ёзув папа тимитрасида мавжуд бўлган деб тахмин қилишди. Ватиканда учта тоифадаги кўплаб митралар тўплами мавжуд: Олтин митра (mitra auriphrygiata), Ҳашаматли митра (mitra pretiosa) ва оддий митра (mitra simplex). Фақат mitra pretiosa қимматбаҳо тошлар билан безатилган ва акс эттирувчи ёзувлар билан таъминланган. Бошқалар битта рангли эди: биринчиси мос равишда олтин ёки оқ ипакли.

Митра кийган Папаларнинг тасвирлари кўп асрлар давомида расмларда ва ўтган асрда фотосуратларда мавжуд эди. Бироқ, Vicarius Filii Dei сўзларини ўз ичига олга,н диний бўлмаган биронта мустақил манба йўқ. Шу билан бирга, тиаралар, папа ҳокимиятининг дунёвий рамзлари сифатида, баъзан кичик гуруҳлар иштирокида (масалан, дипломатик корпус вакиллари билан учрашувлар) ва катта гуруҳлар иштирокида кийилади, митралар аниқ литургик хусусиятга эга эди ва шунинг учун кўп сонли одамлар иштирокида диний маросимларда кийилган. Рим Папасининг Vicarius Filii Dei ёзуви бўлган митра кийганлиги ҳақида мустақил равишда тасдиқланган маълумотлар йўқ.