loader
Foto

Саудияда спиртли ичимлик сотилади

Саудия Арабистонда орадан 70 йил ўтиб илк расмий алкогол сотиши амалга ошади. Хорижий дипломатларнинг ўлка ичида алкогол сотиб олишларига рухсат берувчи қонун кучга киради.

Маълумотларга кўра, пойтахт Риёдда элчихоналар жойлашган жойда очиладиган илк спиртли ичимликлар дўкони фақат мусулмон бўлмаган дипломатлар билан савдо қилади.

Элчихона ходимлари бугунги кунгача фақатгина дипломатик қоидаларга кўра Саудиялик амалдорлар оча олмайдиган муҳрли қутиларда ўлкага спиртли ичимлик олиб киришлари мумкин эди.

Саудиялик амалдорлар бу қадам ўлка ичидаги ноқонуний алкогол савдосининг олдини олиш учун қаратилганлигини айтишмоқда. Ўлкада спиртли ичимликлар савдоси 1952 йил карол Абдулазизнинг ўғилларидан бири маст ҳолда инглиз дипломатини ўлдириб қўйганидан кейин тақиқланганди.

Ушбу дўкон бир неча ҳафта ичида очилади. Дўкондан савдо қилишда баъзи чекловлар бор. Булардан базиларини қўйида келтирамиз:

Ичкилик сотиб олишни истаган дипломат қайддан ўтиши ва Саудия ҳукуматининг тасдиқлашидан ўтиши керак.

Дўконга 21 ёшга тўлмаган шахс киритилмайди.

Дўконга кириш учун одоб-ахлоқ доирасида кийинган бўлиши керак.

Дипломатлар дўконга шахсан келишлари лозим. Ҳайдовчиларини юбориб ичимлик олиш тақиқланади.

Ҳар бир кишининг бир ойда оладиган спиртли ичимликлар миқдори чекланган бўлади.

Ўлкада дипломат бўлмаган хорижликларга алкогол сотилмайди. Бу одамнинг қонуний йўллар билан спиртли ичимлик сотиб олишига имкон йўқ.

Бу янгилик валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг “Vision 2030” номли ўлкани либераллаштириш режасининг сўнгги одими бўлди.