loader
Foto

Иккита хислат мунофиқда жам бўлмайди; гўзал ахлок ва динда фақиҳ бўлиш

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иккита хислат мунофиқда жам бўлмайди; гўзал ахлок ва динда фақиҳ бўлиш», дедилар» (Имом Термизий ривоят қилган).

Шарҳ: Ҳадиснинг хулосаси шуки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мунофикда иккита хислат жамланмаслигини айтдилар. Уларнинг бири гўзал ахлоқ ва иккинчиси, динда фақиҳ бўлиш. Бу сифатлар мунофиқда комил тарзда топилмайди. Бу ҳадисдаги максад мўминларга танбеҳ бериш бўлиб, бу икки сифат мунофикда жам бўлмаслиги, лекин мўминда жам бўлиши айтилмокда. Шунинг учун мусулмон инсон бу икки сифатни ўзида жам қилиш учун ҳаракат қилмоғи лозим бўлади.

Савол: Бу икки сифат нима учун мунофиқда жам бўлмайди? Бунинг ҳикмати нима?

Жавоб: Мунофиқда бу сифатларнинг жам бўлмаслиги Аллох таолонинг фазлидир. Агар мунофикда улар жамланса, ҳақ ва ботилнинг орасини ажратиб бўлмай қолади. Чунки бу сифатларни ўзида жамлаган инсон одамлар унга мурожаат қиладиган шахс ҳисобланади. Агар мунофикда ҳам шу хислатлар топилганда эди, ҳақ ва ботилнинг ўртасини ажратишга имкон бўлмай қоларди.

Валиюддин Хатиб ат-Табризийнинг

"Мишкот ал-Масобих шарҳи"китобидан