loader
Foto

Епископ Дагатир

«Ҳой румликлар! Бизга Аҳмаддан ҳаммамизни Аллоҳ субҳонаҳу ва таолога даъват қилаётган китоб келди. Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўк. Аҳмад Унинг қули ва расулидир»

Епископ Дагатир



Субҳоналлоҳ!

Бутун инсоният буюк мусулмонлардан бирининг ажойиб тарихидан воқиф бўлиши учун Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло шонли саҳоба Абу Суфён ибн Ҳарб розияллоҳу анҳунинг Исломга киришини атайин кейинга сургандай гўё. Биз назарда тутаётган қаҳрамон ўз даврида курраи заминнинг ҳукми ўтадиган энг қудратли кишиси бўлган. Юксак динин лавозими уни Шарқий Рум империясининг подшоҳи Ҳирақлдан ҳам улуғ қилган. У киши сизу биз каби мусулмон бўлиб туғилмаган. Бирор марта бўлсин, Аллоҳга сажда қилмаган. Исломга киргач бир неча дакиқа яшаган, холос. Шунга қарамай, унинг исми Ислом умматинин: буюк шахслари рўйхатига мангу киражак. У чин инсон, олийжанос қалб ва ўткир ақл соҳиби бўлган. Ул зоти шарифнинг исми - епископ Дагатир бўлган.

Кўпчилик танимайдиган Дагатир Аллоҳнинг ёши анчага бориб колган оддий бандаси бўлган. У Рамазон ойида рўза тутмаган, тунни намоз ўқиб ўтказмаган, Байтуллоҳни ҳаётда кўрмаган. Бироқ у Аллохга буданда қимматли нарсасини такдим этган. У Аллоҳ субҳонаҳу ва таолога ўз қалби ва ҳаётини бағишлаган. Каломи ҳақни Аллоҳ субҳонаху ва таолодан ташкари бирор зотдан қўркмай дадил талаффуз этган. Бир - қарашда оддий кўринган ушбу сўзлар уни дастлаб дин йўлидаги шахидга сўнг, буюк мусулмонга айлантирган. Шундай бир ҳолат тез-тез рўй бериб борадики, инсон талаффуз этган биргина сўз уни жаннатнинг бошига чиқариб қўяди, оғзидан чиққан бошқа бир сўз эса дўзахнинг тубига тушириб юборади. Гарчи ҳикоямиз қаҳрамони Аллоҳ йўлидаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмаган бўлса-да, ҳар биримиз иштирок этадиган шиддатли курашда зафар қозонган. Ул зоти шариф инсоннинг асосий душмани - ўз қалби, одамни турли-туман ёвузликларга ундайдиган қалби устидан ғолиб чиқа билган!

Бунда гап қайси биримиз ёвузликка ундайдиган қалбимизга қарши жанг қилмаганида эмас, гап қайси биримиз ундай қалб устидан ғолиб чиққанимизда боради. Инсон азалдан ўз қалби билан курашиб келган ва бу кураш инсоннинг сўнгги нафасигача давом этаверади. Кураш канчалик оғир кечса, инсон бошидан ўтадиган синовлар ҳам шунчалик кучли бўлиб бораверади. Дагатир шунчаки синовдан ўтмаган, унинг юксак диний мавқеининг ўзи оғир синов бўлган!

Ушбу буюк мусулмон Аллоҳ йўлида қилган қурбонликнинг қанча-лик улкан бўлганини англаб етишингиз учун ўзингизга ўзингиз оддий бир савол беринг: «Агар эгаллаб турган лавозимингиз замирида эртами, кечми, Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг қаҳрига учратадиган мазмун борлигини билиб қолгудай бўлсангиз, уни тарк этишга тайёрмисиз?» Ҳар бирингиз ўзингиз билан ўзингиз ёлғиз қолганингизда ушбу саволга виждонан жавоб беринг. Ҳикоямиз қаҳрамони эса ҳеч иккиланмай, Рим империясидаги энг катта диний лавозимдан воз кечди. Боз устига, у ўйланиб ҳам ўтирмай ўзининг соф қалби ва ҳаётини Аллоҳ субҳонаҳу ва таолога топширди. Келинг, буюк Исломий қаҳрамон Дагатирнинг шонли саҳоба Абу Суфён томонидан чиройли ривоят қилинган бўлиб, Бухорий биз учун сақлаб қўйган тарихи билан танишиб чиқамиз, Аллоҳ жамики мусулмонлар номидан Уз ажри ила мукофотласин уни.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Қурайш мушрикларини Ҳудайбия шартномасини имзолаб, ижросига мажбур қилишга муваффақ бўлгач, мусулмонлар учун курраи заминнинг қолган қисмини ҳам Исломга даъват қилиш вақти етди. Бунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларни ҳалок қиладиган уруш олиб боришни ўз олдида турган мақсад деб билмаган. Зеро, мусулмонлар бутун тарих давомида фақат ўзларини ва Исломга даъват қилиш ишларини ҳимоя қилиш учунгина жанг қилишган. Уз халқига зулм ўтказиб келган қироллар ва бошқа ҳукмдорлар эса бундай даъватга тўсқинлик қилган. Бугунги кунда ўзларини Исломга дахлдор деб ҳисоблаб, тўғри йўлдан оғиб кетган айрим ҳаракатларнинг муаммоси - Ислом одам қонини тўкиш учун пайдо бўлган деб билишидадир. Бинобарин. бундай ҳаракат раҳнамолари ўзларига эргашган ёшлар олдига ҳар ерда қотиллик қилиш вазифасини қўйишади. Қўйиладиган бундай жиноий топшириқларда баъзан муайян мақсад кўзланса, аксарият ҳолларда бирор бир мақсад бўлмайди. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одамлар билан қандай муомала қилганини билишмайди. Расули акрам ҳар бир кишига ҳақ йўлни кўрсатишга ҳаракат қилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларни Макка мушрикларининг дасисаларидан ҳимоя қилган Ҳудайбия шартномасининг мухдати ўтгунча одамларни Исломга даъват қилиш, уларга чин муҳаббат, ҳақиқий эркинлик даъватини етказиш учун ўз элчиларини курраи заминнинг турли бурчакларига юборди. Ўз барнолиги ила ажраб турган шонли саҳоба Диҳятул ибн Халифа Қалбий розияллоҳу анҳу ҳам ана шундай элчилардан бири бўлган. У шунчалик хушрўй йигит бўлганки, ҳатто фаришта Жаброил алайҳиссалом ҳам бир неча бор Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига унинг қиёфасини касб этиб келган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Византия подшоҳи Ҳирақлга ёзган номаларини манзилга етказиш вазифаси айни шу саҳобага топширилган.

Ҳирақл ким бўлган ўзи?

Унинг тўлиқ исми - Флавий Август Ҳирақл (Қайсар), ўша даврда Форс империяси билан бир қаторда дунёнинг катта қисмига эгалик килган Шарқий Рим империясининг (Византия) подшоҳи. Империядаги ҳокимият жиловини 610 йили қўлга олган. Ҳирақл ўз отаси - Рим подшоҳининг Тунисдаги ноибига ёрдам берган, арманилардан чиқкан насроний эди. Румликлар Қуръони каримда хабар берилгандек, форслар томонидан тор-мор келтирилганида Ҳирақлнинг отаси давлат батамом форслар қўлига ўтиб кетишидан олдин ўғлини юртдан узокка юборишга ҳозирлик кўра бошлайди. Шунда Ҳирақл император Фокани тахтдан ағдариш мақсадида империя пойтахти Константинополга хужум қилди. Бу Рим империясини форслар томонидан вайрон қилинишидан ҳамда цезарь Мавриккий ўлдирилгач, давлатда қарор топган анархиядан сақлаб қолиш йўлидаги сўнгги уриниш бўлди. Ҳирақл денгизни Константинополь йўналишида кесиб ўтиб, ҳокимиятни қўлга олди. Узини ўзи цезарь ва давлат халоскори дея эълон қилди. Шундан сўнг у Форс империясига қарши уруш бошлаб, 627 йили Ниневия яқинидаги муҳорабада зафар қозонди. Бу билан у диний раҳнамо ва халқ суйган қаҳрамонга айланди. Қозонилган ғалаба учун Парвардигорга шукрона сифатида Қуддусни зиёрат қилиш учун сафарга пиёда чиқди. Унинг Қуддусга ташрифи шонли саҳоба Диҳятул ибн Халифа Қалбий розияллоҳу анҳунинг ушбу шаҳарга етиб келиши билан мос келиб қолди. Ушбу саҳоба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг номаларини Ҳирақлга етказа билди.

Нома маъноси қуйидагича эди:

«Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Аллоҳнинг қули ва анинг пайғамбари Муҳаммаддин Румнинг улуғ Ҳирақлига!

Ҳақ йўл топганларга салом. Бундан сўнгра шулки, мен сени Ислом динини қабул қилмоққа чақираман. Мусулмон бўл, саломат бўлурсан. Икки қават ажр олурсан. Агар қабул қилмас экансан, сенга қарашлик бутун арийчи халқнинг гуноҳи устингга тушади.

Эй аҳли китоблар! Бизга ҳам, сизга ҳам баробар сўзга келинг: Аллохдан ўзгага ибодат қилмайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик ва Аллоҳни қўйиб, баъзимиз баъзимизни робб қилиб олмайлик. Бас, агар юз ўгирсанглар, гувоҳ бўлинглар, биз, албатта, мусулмонлармиз».

Ҳирақл Арабистон яриморолида яшайдиган бир нотаниш киши ёзган бўлиб, курраи заминдаги энг буюк империянинг цезарига йўлланган ушбу ажойиб номани кўп ўрганиб чикди. Ҳирақл ўша киши ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишни истади. Узи художўй одам бўлиб, унинг замонида пайғамбар пайдо бўлиши кераклигини Инжилдан билар эди. У сарой аъёнларига ўзини Аллоҳнинг элчиси дея эълон қилган инсон ҳақида суриштириб билиш учун ҳузурига араблардан бир неча нафарини топиб келтиришни буюрди. Аллоҳнинг иродасига кўра мусулмонларга қарши кечаётган урушлар орасида ҳосил бўлган танаффусдан фойдаланиб, савдо-сотиқ билан шуғулланишга ахд қилган Абу Суфён ибн Ҳарб ва бир неча қурайшликлар ўша кунларда Фаластиннинг Ғазо шаҳрига келишган эди. Пайғамбарнинг пайдо бўлиш тафсилотларини билиш учун улар дарҳол цезарнинг саройига келтирилди .

Бошига тож кийиб, шон-шавкати билан аркон давлатлари атрофини ўраган ҳолда ўтирган Ҳирақл таржимон орқали сўради: «Пайғамбарлик даъвосини қилган кишига сизлардан кимнинг насаби яқинроқ?»

Шунда Абу Суфён:

- Бу ўлтирган кишилар ичида Муҳаммадга менинг насабим ҳаммадан яқинрокдир. Чунки Абдулманноф деган киши ҳар икковимизнинг тўртинчи бобомиздир. У билан биз бир ота-онанинг болаларидирмиз, - деди (Абу Суфённинг Абдушамс исмли бобоси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бобоси Ҳошимнинг эгиз укаси бўлган).

Ҳирақл бу сўзни англагач Абу Суфённи чорлаб, ўзининг олдига яқин ўтирғизди, қолганларини эса унинг орқасига турғизди.

- Абу Суфённи олдимга келтириб, унинг ортига сизларни қўйишимнинг сабаби шулдирки, мен бу кишидан пайғамбарлик даъвосини қилиб, нома юборган одам тўғрисида сўз сўрамоқчиман. Агар Абу Суфён рост гапирса, ани тасдиқ қилурсиз агар бу ҳакда ёлғончилик қилса, орқадан туриб ёлғонлигини ишорат билан билдирурсиз, - деди у савдогар арабларга.

Шу тадбир билан Ҳирақл Абу Суфённи рост сўзлатмоқчи бўлди. Агар шундай қилмай, уни бошқалар билан бирга ўтқазиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида ундан сўз сўрар бўлса, у ёлғон айтганда ҳам унинг йўлдошлари ёлғон айтдинг дейишдан уялур эдилар. Агар орқада турсалар, ишорат билан билдиришлари мумкин эди.

Доктор Роғиб Сиржоний ўша вазиятни тавсифлар экан, ҳеч шубҳа йўқки, Ҳирақл ушбу пайғамбар ҳақида кўпроқ билишга ҳаракат қилганига ишора қилади. Шу боис ҳам ҳузурига келтирилган араблардан пайғамбарлик даъвосини қилган кишига қайси бирининг насаби яқинроқлигини сўраган. Чунки бундай киши ўз қариндоши ҳақида бошқаларга нисбатан кўпроқ билиши керак. Айни вақтда Ҳирақл қолган арабларни Абу Суфённинг гапи тўғрилигини кафолатлаш мақсадида унинг орқасига турғизиб қўйди. Шундай қилса, Абу Суфён ёлғон гапиришдан, унинг орқасида турган араб савдогарлари эса ёлғон ишора килишдан қўрқишади. Тўғрисини айтганда, ёлғон гапириш Абу Суфённинг хаёлига ҳам келмаган бўлар эди. Чунки у замон араблари ҳам ёлғон гапиришни катта айб ҳисоблашган. Айниқса, буларнинг раисла-ри обрўйларига зарба етишидан сақланишиб, ёлғондан жуда қўрқишган. Шунинг учун Абу Суфён халқ ичида: «Менинг ёлғон сўзлаганим тарқалиб кетишидан қўрқмасам эди, Ҳирақл Муҳаммад ҳақида мендан сўз сўраганда, бир неча ёлғон сўзларни айтмоқчи эдим. Лекин ёлғон айтишдан уялганим учун у ҳакда нима сўраса, ростини гапирдим», -деди. Шу билан Ҳирақл араб юртида ўзини пайғамбар дея эълон қилган киши ёлғончи эмас чин пайғамбар эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун араблар ва румликлар олдида, турли раҳбарлар, вазирлар ва олим-уламолар гувоҳлигида Абу Суфёндан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўғрисида қуйидагиларни сўрашга киришди.

Ҳирақл:

- Араблар ичида бу кишининг насаби қандайдир?

Абу Суфён:

- Ул бизнинг олий насабли кишимиздир.

Ҳирақл:

- Унинг ақли қандайдир?

Абу Суфён:

- Ақли айб қилгудек эмас, етарликдир.

Ҳирақл:

- Бундан бошқа ичингларда илгари ўтганлардан пайгамбарлик даъвосини қилиб чиққан киши бўлганмиди? (Яъни араблар орасида ўзини пайғамбар дея эълон қилган кишилар муқаддам бўлганми?)

Абу Суфён:

- Шу кунгача араблардан бундай даъво қилган киши чиқмаган эди.

Ҳирақл:

- Ўтган ота-боболари ичида бирортаси подшоҳ бўлганмиди?

Абу Суфён:

- Йўқ, унинг оталари ичида подшоҳ бўлган киши йўқдир.

Ҳирақл:

- Унинг динини қабул қилувчилар кўпинча қайси хилдаги одамлардир?

Абу Суфён:

- Унинг тобелари кўпроқ фақир-мискин, камбагал кишилардир. Аммо юрт бошлиқлари, қабила раислари, обрўли бой кишиларимиз ҳам унга эргашмоқдалар.

Ҳирақл:

- Унинг динига кирувчилар кўпаётирмилар? Уларнинг ривожлари қандайдир?

Абу Суфён:

- Кундан-кунга ўсиб, ривожланаётир.

Ҳирақл:

- Анинг динига киргандан сўнгра, уни ёқтирмасдан диндан қайтган кишилар ҳам борми?

Абу Суфён:

- Йўқдир, бундоқ кишини кўрмадик.

Ҳирақл:

- Бу сўзни айтмасдан илгари кишиларга унинг ёлгон гапирганини билганмисиз?

Абу Суфён:

- Кишига ёлгон гапирганини кўрмаган эдик. Илгаридан чин сўзлик эди.

Ҳирақл:

- Қилган аҳдига вафо қилгайми ёки хиёнати борми?

Абу Суфён:

- Аҳдини бузмас, ваъдасига вафо қилур.

Ҳирақл:

- Ораларингда уруш бўлдими? Агар бўлган бўлса, қандоқ бўлди?

Абу Суфён:

- Урушларимиз ҳар хил кечди. Бадр газотида алар енгдилар. Уҳуд газотида биз енгдик.

Ҳирақл:

- Муҳаммад халқни қайси ишга буюради?

Абу Суфён:

- Ёлғиз Аллоҳга ибодат қилмоққа, ҳеч ишда Унга шерик қушмасга буюриб, ота-боболаримиз ибодат қилиб келган бутлардан қайтара Садақа, закот бермакка, намоз ўқимоққа, ваъдага вафо қилмоққа, омонатга хиёнат қилмасга, ёлгон сўзламасликка, бузуқ ишлардан сақ-анишга амр этадир, - деди.

Шу билан Ҳирақл сўрашни тўхтатиб, ажойиб хулосага келди. У Абу Суфёнга берилган саволлар мазмунини тушунтиришга киришди ва таржимон орқали Абу Сёфёнга қараб айтди:

- Унинг насабини сендан сўраган эдим, ўзинг насаблик кишидир деб иқрор бўлдинг. Утган пайғамбарлар ҳам шунга ўхшаш насаблик кишилардан чиққанлар. Яна сендан, илгари кейин ичинглардан шундок сўзни айтган киши чиққан эдими деб сўрасам, мундоқ одам чиқмаган дея жавоб бердинг. Агар шундай сўз айтган бошқа биров ҳам сизлардан чиққан бўлса эди, ўтмишдаги биров сўзига эргашиб юрган бир кшига ўхшайди деб ўйлар эдим.

Ўтган ота-боболарининг ичида подшоҳ бўлган киши бор эдими деб сўрасам, сен йўқ деб жавоб бердинг. Агар боболаридан подшоҳ ўтган бирор киши бўлса эди, унда мен ота мулкини қайтармоққа ҳийла қилиб юрган кишига ўхшайди деб айтар эдим.

Кишига ёлғон сўйлаганми десам, сен йўқ дединг. Энди, одамга ёлғон сўзламаган киши Аллоҳга қандай ёлғон сўзлайди?

Яна мен унга эргашганлар юқори даража кишиларми ёки камбағал, фақирларми деб сўрасам, кўпинча улар тобелари фақир кишилардир дединг. Ўтган пайғамбарларга ҳам дастлаб тобе бўлгувчилар фақирлардан бўлган. Давлатлик кишилар эса такаббур бўлиб, ҳақликни улар тездан қабул қилмагайлар.

Яна сендан унга иймон келтиргувчилар кундан-кунга кўпаймоқдаларми деб сўрадим, кўпаймокдалар дединг. Шунга ўхшаш иймон бошлангандан кейин кўпайиш устида бўлиб, охири тамомига етиб тўхтагай.

Унга иймон келтириб динга кирувчилардан қайтган кишилар борми деб сўрадим. Унинг динидан қайтган кишини кўрмадим дединг. Ҳа, шундоқ бўлур. Агар иймон нури киши кўнглига кириб, уни ёритса, унинг муҳаббати юрак ичидан жой олгай. Ундоқ диндан қайтиб ҳеч киши чиқмагай.

Қилган ахдига вафо қилгайми ёки хиёнати борми деб сўрадим. Аҳдини бузмас, ваъдасига вафо қилур дединг. Пайғамбарлар ҳеч қачон хиёнат қилмаслар.

У киши халқни нима иш қилишга буюради деб сўрадим. Ул киши намоз ўқимоққа, закот бермоққа, ваъдага вафо қилмоққа, ёлғон гапирмасликка, бузуқчиликдан сақланишга буюради дединг. Мана бу ишлар эса пайғамбарлик сифатларидир.

Ўртангларда бўлган уруш қандай ўтди деб сўрадим. Биринчида у енгди, иккинчисида биз енгдик дединг. Шунга ўхшаш пайғамбарларга ҳам синаш учун бу каби воқеалар бўлади. Душманларни гоҳида енгишади, гоҳида алардан енгилишади, лекин охири ҳақ юзага чиққай. Чин мўминлар ёлғон мўминлардан ажралиб тургайлар.

Энди билдим, у киши Аллоҳ юборган пайғамбардир. Шундай пайғамбарларнинг чиқишини ўзим аввалдан ҳам билар эдим. Лекин араб халқи - сизлардан бўлишини гумон қилмаган эдим (румликлар ўзларини арабларга нисбатан устун кўришган). Шу айтган сўзларинг агар рост бўлур экан, қадам босиб турган шу жойларимга (яъни Шом ўлкасига) ҳам бир куни эга бўлғувсидир. Агар унга иймон келтирганимда омон қоли-шимга кўзим етса эди, ҳозирдаёқ иймон келтирган бўлур эдим.

Энди шу ишни қилур бўлсам, подшоҳлигимни олиб ўзимни ўлдиргайлар. Кошки, у киши олдига саломат ета олсам, таҳорат суви қуйиб, оёқларини ювгай эдим, - деди.(Бухорий, 7. Муслим, 1773.)

Ушбу ажойиб ҳадис талқинларидан бирида(«Далоилун-нубува». Абу Нуайма, 53.) ҳикоямиз қаҳрамони Дагатир ҳақида ривоят келтирилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васалламнинг номалари тўғри эканлигига ишонч ҳосил қилган Ҳиракл нома келтирган Диҳятул Калбий розияллоҳу анҳуга юзланиб: «Қувон! Аллоҳга қасамки, сенинг дўстинг пайғамбардир. У - биз кутаётган. Китобимизда айтилган кишидир. Агар румликларнинг менга берадиган жазосидан қўрқмаганимда унга эргашган бўлар эдим. Ҳозир сен Рум епископи Дагатирнинг ҳузурига бориб, ўз дўстинг ҳақида унга сўзлаб бер. Аллоҳга қасамки, у румликлар орасида мендан ҳам юқори лавозимни эгаллайди. Румликлар мендан кўра кўпроқ унинг гапига қулоқ тутишади. Епископнинг ҳузурига бориб, суҳбатини ол», - дейди. Диҳятил ал-Қалбий розияллоҳу анҳу буюк епископ Дагатирнинг ҳузурига бориб, бор гапни: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Ҳирақлнинг номига битилган нома келтирганини ва Аллоҳнинг Расули нимага даъват этаётганини айтиб беради. Диққатла тинглаган Дагатир хулоса тариқасида унга: «Аллоҳга қасамки, сенинг дўстинг пайғамбардир. Биз унинг тавсифини биламиз. Унинг исми бизнинг Китобимизда келтирилган», - дейди. Шундан сўнг Дагатир эгнидаги қора кийимини оппок либосга алмаштириб, қўлига асосини олади. Ҳеч шубҳа йўқки, ўша фурсатда унинг юзидан иймон нури таралган. Дагатир черковга гелиб ибодат қилаётган румликлар олдига чиқиб, баланд овозда: «Ҳой румликлар! Бизга Аҳмаддан ҳаммамизни Аллоҳ субҳонаҳу ва таолога даъват қилаётган китоб келди. Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Аҳмад Унинг қули ва расулидир», - дея хитоб қилади. Ушбу сўзлари якунига етиши билан румликлар епископга баравар ташланиб, жони чиққунча калтаклашади. Аллоҳ Дагатирдан рози бўлиб, жаннат боғларидан жой берсин, бирор марта бўлсин учратмай яхши кўриб колган Аҳмад соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга тирилтирсин.

Ҳарчанд қидирмай, насроний манбаларда Дагатирнинг тарихи тилга олинган бирор нима топа олмадим. Лотин имлосида битилган исми ҳам топилмади. Бу мутлақо табиий ва олдиндан тахмин қилинган ҳолдир. Черков архивини миридан-иригача ўрганишга киришган киши, нинг тарихидаги бутун бошли даврлар ўтказиб юборилганини кўради. У архивларда ўша даврларда яшаб ўтган епископ ва кашишларнинг смлари тилга олинмайди. Насронийликка қарши чиққанларнинг тарихини йўқ қилиш, уларнинг исмларини барча ҳужжатлардан чиқариб ташлаш черков тарихшунослари учун азалий одат тусига айланган.

Бироқ... Нима учун Дагатир пайғамбарни исмини Муҳаммад эмас, Аҳмад деди?

Қандай қилиб Рум епископи Дагатир, ундан олдин эса император Ҳирақл Аҳмад исмли пайғамбар пайдо бўлишини билди? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари Инжилда қандай шаклда келтирилганди? У зотнинг исмлари ўша Китобда бугунги кунгача сақланиб қолдими?

Ушбу ва бир қатор бошқа саволларга жавоб топиш, буюк мусулмонтар жумласига кирган буюк европалик билан учрашиш учун Европа қитъасига ўтишимиз керак бўлади. Зеро, ўша буюк европалик Инжилнинг бугунги дунё харитасини ўзгартириб юбориши мумкин бўлган хавфли сирини фош эта билган!

Ат-Туробийнинг

"Ислом умматининг 100 буюк шахси" китобидан

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР