loader
Foto

44. Ар-Рақийб

Ар-Рақийб шундай зотки, Алийм билувчи ва Ҳафийз сатрловчидир. Кимки бир нарсадан бир он ғофил қолмасдан, сартлаб турса ва уни доимий мулоҳаза қилиб турса, бунда ман қилинган нарса уни билиб, сезиб турса, шу кишига рақиб дейилади. Гўёки бу сифат илм ва ҳифз маъносидадир.

Танбиҳ. Банда ўз Раббисига ва қалбига муроқаба қилиб юргандагина ундаги муроқаба сифати мақтовга сазовор бўлади. Бу эса банда Аллоҳ таоло ҳар лаҳза уни кузатиб, гувоҳи бўлаётганини, нафси ва шайтон ўзига душман эканлигини, бу иккови бандани ҳар фурсатда ғафлат ва хилоф ишларга йўллаб ғолиб бўлиши мумкинлигини билмоғидир. Шу боис банда бу икки душманидан эҳтиёт бўлиб, уларнинг пистирмаларини, чалғитишларини, қизиқтириб ундайдиган нарсаларини мулоҳаза тртлиб, уларнинг йўллари ва имкониятларини тўсиб ташласин. Ана шу банданинг муроқабасидир.

Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг

"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан