loader
Foto

Ўрта Осиёнинг мусулмон бўлиши ва Қутайба ибн Муслим ҳазратлари

Эслатиб ўтамизки, мақолада “Асҳоби киром” ва “Тобеин” деган сўзлар учрайди. Асҳоби киром деб пайғамбаримизни ўз кўзлари билан кўрган дастлабки мусулмонларга айтилади. Тобеин деб эса пайғамбаримизни эмас, Асҳоби киромни кўрган мусулмонларга айтилади.)



Инсоният тарихининг энг буюк ҳодисаси ҳазрати Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам)нинг ислом динини келтиришидир. Сўнг Асҳоби киром ва тобеиннинг ҳизматларидир. Ундан кейин эса тарихнинг энг буюк ҳодисаси туркларнинг, яъни асл туркларнинг келиб чикиши бўлган Ўрта Осиё туркларининг мусулмон бўлишидир.

Турклар мусулмон бўлганидан кейин Ислом динига тобе бўлишди ва Исломиятни ёйиш учун тану жонларини қурбон қилишди. Эски Туркистон диёрининг шаҳарлари, дунёнинг энг катта илм ва маданият ўчоқларига айланди, минглаб олим, авлиё ва давлат одамлари етишди, юз мингдан ортиқ китоблар ёзилди.

Дунёнинг ҳар тарафига Ислом қуёшининг нурларини етказиш мақсадида жавлон урган турк халқларининг дунёнинг тўрт қитъасида кафансиз ётган юз мингдан кўп шаҳидлари бор. Хозирги кунда уларни оддийгина бир қабр тоши устида гувоҳлик қилиб турган байроқлардан кўра оламиз. Эски Туркистон туркларининг мусулмон бўлиши Асҳоби киром ва Тобеинларнинг саъй ҳаракатлари натижасидир.

Асҳоби киром ва Тобеиннинг асари

Пайғамбаримизнинг вафотидан сўнг, ҳазрати Умар замонида аввал Эрон мусулмонлар тарафидан олинди. Машҳур Қодисия зафаридан кейин бутун Туркистон мусулмонларнинг қўл остига ўтди.  Орадан бироз вақт ўтиб, Туркистон ўлкасидан Исломнинг нурлари оламга сочила бошлади. Асҳоби киром  ва Тобеин деб аталувчи дастлабкт икки авлод, Исломни дунёга танитиш учун уйларини, оилаларини, юртларини тарк қилиб ва қайтиб келишдан умидни узиб, дунёнинг тўрт тарафига тарқалдилар. Хозирги кунда ер юзининг ҳар жойида бўлганидек Туркистон ўлкасида ҳам кўплаб саҳоба ва тобеинлар бор.

Турклар оғир холларида мусулмон бўлишди

Исломнинг ҳидоят қуёши 9- асрдан бери Ўрта Осиё турклари орасида тезда тарқалди. Мисол учун Туркистон туркларининг 200 минг чодир ҳалқи мусулмон бўлди. Ҳар бир оилада  камида 10 киши бўлганини фараз қилсак, 2 миллионга яқин одамнинг мусулмон бўлганлиги англашилади. Бу эса, Ислом тарихининг йўлини бутунлай ўзгартирадиган рақамдир. Бу рақамлар ўша замонларда жуда катта роль ўйнар эди.

Хеч қандай қаршилик кўрсатмай миллионлаб аҳолининг бирданига мусулмон бўлиш обрўйи фақатгина туркларга тегишли бўлган фазилат. Бунинг ортида эса, қабилама-қабила, уйма-уй эринмасдан, тинмай-хормай халқ орасида Исломни бор кучи билан тушунтиришга, уларни диний йўлда ўқитиб-ўргатган, Туркистонга Ислом нурининг сочилишига энг катта ҳиссасини қўшган Қутайба ибн Муслим ҳазратларининг меҳнати ётибди.  

Қутайба ибн Муслимнинг Туркистондаги хизматлари

Туркистоннинг мусулмон бўлиш шарафига энг катта ҳиссасини қўшган киши Қутайба ибн Муслим ҳазратларидир. Лекин ҳозирги кунда бу буюк саҳобани кўп инсонлар билишмайди ва танишмайди

Улуғ ислом олими Абдулҳаким Арвосий ҳазратлари “Туркистон оташпараст эди. Бу ерга саҳоба Қутайба ибн Муслим Ислом динини олиб келди”-деганлар.



Қутайба ибн Муслим ҳақида улуғ тарихчи Ибни Касир:

“Саҳобаларинг улуғларидан бўлган Қутайба ибн Муслим ҳазратлари қаҳрамон саркардалардан эди. Аллоҳ уни воситасида шунчалик кўп одамни ҳидоятга етказганки уларнинг сони фақат Аллоҳга маълум. Яна унинг воситасида мусулмон бўлган халқлар Исломга бор-йўғини бағишлаган ҳолда хизмат қилишди”-деган.

Масжидлар қурдирди

Қутайба ибн Муслим ҳазратлари, исломнинг Туркистонда ёйилиши ва туркларинг мусулмон бўлиши учун жуда кўп масжидлар барпо эттирди. Байкент шаҳрида мехроби билан машҳур, санъат асари бўлган жоме масжидни барпо қилди. Қимматбаҳо тошлар билан безалган нақшли меҳроби яқин атрофдаги масжидларда учрамас эди.

Бухоронинг ичида авваллари буддист ибодатхонаси, кейинчалик мажусийларинг олов уйи бўлган жойда Моҳирўз масжидини қурдирди. Ҳаттоки Самарқанд мусулмонларнинг қўлларига ўтган кунининг ўзида шаҳарнинг энг чиройли маҳалласига масжид иншо этдирди. Қутайба ибн Муслим ҳазратлари Туркистондаги шаҳар, қишлоқларнинг барчасига масжидлар қурдирган. Лекин улар аввал мўғул истилосида кейин рус истилоси даврида пайхон қилинди.

Турк уйларида араб меҳмонлар

Қутайба ибн Муслим ҳазратлари Бухородаги туркларинг ярмидан кўпининг уйларига мусулмон арабларни меҳмон қилиб жойлаштирди. Ўша тарзда мусулмон бўлган туркларнинг араблардан Исломни ўрганиши янада осон бўлди. Орадан кўп вақт ўтмай Бухородан ислом олимлар чиқа бошлади.

Намоз ўқиганларга мукофот

Қутайба ибн Муслим ҳазратлари янги мусулмонларни намозга тортиш учун мукофот берилишини айтди. Шунинг учун жума кунлари жарчиларга баланд овоз билан “Жума намозини ўқиганларга икки дирҳам пул берилади” дея жар солдирди. Фақир-фуқоролар бу пулни олиш учун тўда-тўда бўлиб масжидларга келишарди.

Бутун бутларни синдиришди

Қутайба ибн Муслим ҳазратлари Самарқандда эски динларидан қолган бутларнинг ҳаммасини тўплатди. Муслим ҳазратлари ўрнидан туриб қўлидаги олов билан бутларнинг тўпланган жойга йўналди. Одамлар бор овозлари билан такбир келтирди, мингларча инсонлар топинган бутларга халқнинг кўз олдида ўт қўйишди. Бутлар ёниб кул бўлганидан кейин қолган қавмлар ҳам мусулмон бўлишди.



Қутайба ибн Муслим ҳазратлари 714 йили шаҳид бўлди. Қабри эса Андижон шаҳрига қарашли Пахта қишлоғида.