Малайзиянинг Жоҳор штати султони Иброҳим расман мамлакатнинг 17-қироли деб эълон қилинди. Чоршанба куни у Миллий саройдаги тантанали маросимда қасамёд қилди, дея хабар беради Reuters.
65 ёшли Султон Иброҳим яна ўзининг туғилган Паҳанг штатини бошқарадиган Абдулла Риъоятуддин Ал Мустафонинг ўрнини эгаллади.
Ноёб монархия тизимида Малайзиянинг тўққизта қироллик оиласи бошлиқлари ҳар беш йилда навбат билан қирол этиб сайланади.
Малайзия қироли (Янг ди-Пертуан Агонг) асосан маросим ва вакиллик функцияларини бажаради. У Бош вазир ва Вазирлар кабинетининг маслаҳати билан ишлайди, аммо федерал конституцияга кўра унга баъзи ихтиёрий ваколатлар, жумладан, парламентда кўпчиликка ўринга эга деб ҳисоблаган Бош вазирни тайинлаш ҳуқуқи берилган.