loader
Foto

Абдулазиз қори Зокиров Қирғизистон мусулмонлари муфтийси этиб тасдиқланди

Бугун, 10-феврал куни Қирғизистон мусулмонларининг навбатдан ташқари VIII қурултойи бўлиб ўтди, унда Абдулазиз қори Зокиров Қирғизистон мусулмонлари муфтийси лавозимига тасдиқланди.

Закиров Абдулазиз Назирбековичнинг таржимаи ҳоли

Абдулазиз қори Зокиров 1979-йил 29-апрелда Жалолобод вилояти Бозорқўрғон тумани Жети-Қўшкон қишлоғида туғилган. Нурдавлетов номидаги 24-умумтаълим мактабида ўқиган.

Маълумоти: олий

1993-1998 йиллар: Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Қуръон ёд олиш курсида таҳсил олган;

2009-2015 йиллар: Бишкекдаги “Расул Акрам” ислом институтида таҳсил олган;

2015-2018 йиллар: Ҳуқуқ-бизнес ва таълим академиясининг ҳуқуқшунослик йўналишини тамомлаган.

Карера ва фаолият:

2002-2005 йилларда Аламуд тумани Кўк-Жар қишлоғидаги “Абу Бакр ас-Сидиқ” мадрасаси мудири, “Абу Бакр” жоме масжиди имом-хатиби ўринбосари;

2005-2008 йилларда Аламудун тумани бош имом-хатиби;

2008-2011 йиллар: Чуй вилояти мусулмонлари қозисининг 1-ўринбосари;

2011-2013 йилларда Жалолобод вилояти Бозорқўрғон тумани бош имом-хатиби;

2012 йил Қирғизистон мусулмонлари уламолари кенгаши (ҳозирги уламолар кенгаши) аъзоси;

2013-2021 йиллар: Жалолобод вилояти мусулмонлари қозиси;

2021-йилдан буён Жалолобод вилояти Бозорқўрғон тумани бош имом-хатиби лавозимида ишлаб келмоқда.

Мукофотлар:

2005 йил “Абдуллоҳ ибн Аббос” мадрасасида ўтказилган Қуръон мусобақаси ғолиби;

2015 йил ҚМДИ Муфтий ҳазратларининг ташаккур саҳифаси;

2017 йил “Аймак” вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси томонидан йилнинг энг яхшилари номинацияси;

2021 йил Қирғизистон мусулмонлари муфтийлиги томонидан “Ҳурматли қози” ташаккурномаси топширилди. Бундан ташқари, у бир нечта раҳмат мактублари ва раҳмат саҳифаларининг эгасидир.

Араб ва турк тилларини яхши билади.

Уйланган; уч ўғил ва бир қизнинг отаси.