loader
Foto

51. Аш-Шаҳийд

Бу сифатнинг маъноси бир хусусияти ила Алийм васфига ўхшайди. Ҳақ таоло ғайбни ҳам, шаҳодат - ҳозирни ҳам билувчидир. Ғайб ботиний нарсалардан, шаҳодат эса зоҳирий нарсалардан иборатдир.

Аш-Шаҳийд доимо мушоҳада этиб, билиб турадиган Зотдир. Илм мутлақ эътибор қалинса, у зот Алиймдур. Агар илм ғайбга ва ботиний илмларга нисбатан қўлланилса, У Зот Хабийрдир. Агар илм зоҳирий ишларга изофа этилса, У Зот Шаҳийддур.

Бундан тақшари, аш-Шаҳийднинг Қиёмат кунида ҳалойиқда мушоҳада этган ва билган нарсалари юзасидан гувоҳ бўлмоғи ҳам тасаввур этилади.

Бу исм маъноси ал-Алийм ва ал-Хабийр сифатларида келтирилган шарҳларга яқинлиги боис қайтармаймиз.

Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг

"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан