АҚШ президенти Жо Байден Россия раҳбари Владимир Путинни Навалнийнинг ўлими учун жавобгар деб топди.
АҚШ Президенти Жо Байден Сан-Франсискодаги сайловолди кампанияси чоғида Россия раҳбари Владимир Путинни ҳақорат қилди.
The Hill нашрининг ёзишича, Байден сайловолди компанияси учун донорлар гуруҳи олдида чиқиш қилиб, ядровий можаро хавфи доимо мавжудлиги, аммо иқлим инсоният учун экзиценсиал таҳдид бўлиб қолаётганини айтган.
Путин ва бошқа баъзи лидерлар туфайли ядровий тўқнашув ҳақида доимий ташвиш борлигига эътибор қаратган Байден, энг асосий экзиценсиал таҳдиднинг аслида иқлим эканлигини айтди.
“Охирги экзиценсиал таҳдид – бу иқлим. Путин каби ақлдан озган фоҳишанинг ўғли бор экан, биз доимо ядровий можаро ҳақида қайғуришимиз керак. Аммо инсоният учун экзиценсиал таҳдид бу иқлимдир”, дейди Байден.
Байден ўз нутқида Россия етакчиси Путинга нисбатан ҳақоратли сўз ишлатди.
Шунингдек, Байден ўзининг ҳуқуқий муаммоларини россиялик мухолифатчи Алексей Навалнийнинг ўлимига қиёслаган АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампни ҳам танқид қилган.
“У ўзини Навалнийга қиёслайди ва бизнинг мамлакатимиз коммунизмга айлангани учун у ҳам худди Навалний каби таъқибга учраганини айтади. Бу қаердан пайдо бўлди?”, дейди Байден.
АҚШ президенти Байден Путинни Навалнийнинг ўлими учун жавобгар деб топди.
"Алексей Навалнийнинг ўлими ҳақидаги хабар мени ҳам ҳайратда қолдирди, ҳам ғазаблантирди. Путин уни заҳарлади, ҳибсга олди ва суд қилди. Уни қамоққа жўнатди ва изоляция қилди",-дейди Жо Байден.