loader
Foto

Шаҳватнинг таъсири ва ёмонликлари

Билки, шаҳватга сабр қилиш шаҳват вожиб қиладиган (келтириб чиқарадиган) нарсага сабр қилишдан енгилроқдир. Чунки шаҳват ё азоб ва уқубатни келтириб чиқаради ёки ундан мукаммалроқ бўлган лаззатни кесади  Ёки вақтни зое қилади. Унинг зое бўлиши ҳасрат ва надоматдир. Ёхуд у обрўни тўкади, унинг қолиши банда учун тўкилишидан фойдалироқ бўлади. Ёки қолиши кетишидан яхши бўлган молни кетказади. Ё қолиши кетишидан яхши бўлган қадр ва мансабни зое қилади. Ёки у бирор неъматдан маҳрум қилади. Унинг қолиши шаҳватни қондиришдан лаззатли ва яхшироқдир. Ёки сени олдин шаҳват бўлмаган йўлга бошлайди. Ёки сенга шаҳватга яқин келмайдиган бирор ғам, маҳзунлик ва хавфни олиб келади. Уни эслаш шаҳватга етишишдан лаззатлироқ бўлган бир илмни унуттиради. Ёки душманни қувонтиради, ё дўстни маҳзун қилади, ёхуд келадиган неъмат йўлини кесади. Ёки сира ажралмайдиган сифат қолдирадиган айбни олиб келади. Чунки амаллар сифат ва хулқларни келтириб чиқаради.



Матн: Нафс унга итоат қилганинг учун энг адоватли душманингга айланади.

Ҳақиқат сен учун ноаник, бўлган ҳар бир ишни Китоб, Суннат ва солиҳ одобга рўбарў қил. Агар сенга унинг иши маълум бўлмаса, у борада ўзинг дини ва аҳлидан рози бўлган кишининг фикрини ол.

Шарҳ: Унинг бир нусхасида ва бошқаларида шундай ёзилган. Унинг маъноси эса равшан. Икки аслда: “Сенга нур каби кўринган ҳақ йўлини Китобга рўбарў қил...” дейилган. Унинг маъноси шуки, сенга яхшилик умиди бўлиб кўринган ҳар бир ишга то Китоб, Суннат ва салафи солиҳлар сийратига рўбарў қилмагунча киришма.

Ҳорис Муҳосибийнинг

"Рисолатул мустаршидийн" китобидан

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

Шаҳват туғёнининг муолажаси