АҚШ нинг собиқ президенти Дональд Трамп учун соат чиқиллашни бошлади. У Нью-Йоркда содир бўлган иккита маъмурий иш бўйича зудлик билан жарима тўлаш учун пул топиши керак. Биринчи ишга кўра, у 355 млн доллар тўлаши шарт. Суд уни фойдали кредитлар олиш мақсадида ошириб юборган мол-мулк қиймати билан фирибгарлик қилгани учун жуда катта миқдорда тўлашга мажбур қилди.
Иккинчи ҳолатда, ёзувчи Жан Керроллга нисбатан туҳмат айбловлари билан боғлиқ ҳолда, у 83,3 млн доллар тўлаши керак. Haqqin.az аллақачон ёзганидек, Трамп аввалига уни ички кийим дўконининг кийимни кийиб кўриш хонаисда зўрлашга уринганликда айбланган, бироқ унинг жинояти исботланмаган. Трампни эса ёзувчини қўпол равишда ҳақорат қилишда, "унга қарши иш уюштрган" ва "ақлдан озган" деб аташда айблашди.
Натижада Трамп энди жами 454 млн доллар жарима тўлаши керак.Биринчи ҳолатда, республикачиларнинг сайловолди пойгаси етакчиси жаримани 30 кун ичида тўлаши керак, иккинчисини тўлаш учун эса икки ҳафта бор.
Трамп, албатта, апелляция берди, лекин қонунга кўра, у биринчи навбатда "пулини бочкага қўйиши" керак. Ҳисоблагич ёқилган - ҳар куни бу миқдор 112 минг долларга ошади.
Фирибгарнинг олдида иккита йўл бор. У банк чекини ёзиб бериши, яъни бу ерда айтишларидек, «кэш» билан тўлаши мумкин. Ёки ихтисослашган компаниялардан бондлар олиши. Унинг қанча нақд пули борлигини ҳеч ким билмайди, бироқ экспертларнинг фикрича, бу етарли эмас, чунки Трампнинг асосий активлари кўчмас мулкка инвестиция қилинган.
The Washington Post ёзишича, иккала йўл ҳам таваккалдан холи эмас.
Ярим миллиард долларга яқин пулни бир мартанинг ўзида тўлаш унинг бизнес империяси барқарорлигига жиддий путур етказиши мумкин. Аммо Трамп апелляциясини бой берса, жаримани кафолатлайдиган кредиторларга мурожаат қилиш ҳам унга жуда қимматга тушади. Бундан ташқари, суғурта компаниялари ҳамкорлик қилган тақдирда ҳам, улар унинг мулкларини (унинг нархини ошириб юборганларини) ўрганиш ва ҳисоблашда қийинчиликларга дуч келишади. Натижада, дейди Нью-Йорклик адвокат Марк Заудерер, улар айнан қайси мулкни гаровга олиш мумкинлигини билишмайди.
Қўшма Штатларнинг собиқ президенти ва, эҳтимол, бўлажак президенти ҳашаматли кўчмас мулк билан хайрлашиши керак
Бундан ташқари, молиявий экспертлар Трамп меҳмонхоналари ва гольф клубларини бошқаришда давом этиши учун ўз ҳисобларида катта миқдорда пул сақлаши кераклигини таъкидламоқда.
Адвокатлар аллақачон улар ўртасида сумма бўлиниши мумкин бўлган бир нечта кредиторларни қидиришни бошладилар. Ва шунга кўра, агар Трамп ютқазса, рискни ҳам бўлишиш учун.
Бироқ, бондлар чиқарувчи компаниялар унга ёрдам беришга шошилмаяпти. Консерватив Америка унга ҳеч қандай қимматга тушмайдиган праймеризларда овоз беришга тайёр. Лекин унинг катта жарималарини тўлашга тайёр эмас. Айтишадику, ошначилик бошқа – ош бошқа.
Назарий жиҳатдан Трампга фойда келтириши мумкин бўлган йирик компаниялардан бирининг эгаси Нил Педерсен айтганидек, кейинчалик собиқ президентдан қарзни ундириш ниҳоятда қийин бўлиши хавфи катта. Ва шу сабабли, у ҳам компания ҳисобига нақд пул киритиши керак. Яъни, ким нима дейишидан қатъи назар, барчаси биринчи йўлга - банк чеки орқали тўловга юриб тақалади. Ва бу муқаррар равишда мулкнинг бир қисмини сотишга олиб келади.
Трампнинг адвокатлари жариманинг катта миқдорини баҳона қилиб, бу тўловларни иложи борича кечиктириш учун курашмоқда. Аммо ўтган якшанба куни федерал судья бу чақириқни рад етди ва "Тўлиқ миқдор!""Белгиланган вақтда!" деди.
Фирибгарлик иши бўйича Трамп 25 мартгача чўнтагини бўшатиши керак. Яъни, шу куни унга нисбатан фоҳиша Сторми Даниелсга пора берганлиги бўйича жиноий суд бошланади, у билан жинсий алоқада бўлганлиги ҳақида овоза қилмаслик учун унинг оғзини ёпишга ҳаракат қилган. Пул 2016-йилги президентлик сайловлари арафасида таклиф қилингани етмагандай, бу ҳолат унинг хотини ҳомиладор бўлганида содир бўлган. Ва бу ҳақиқат ҳам муқаррар равишда юқори ахлоқли судьялар томонидан эътиборга олинади.
Трампнинг бошқа бош оғриғи бор - фоҳиша Сторми Дэнилс
Айтганча, ушбу жиноий жараённинг натижаси ҳам қамоқ жазоси, ҳам янги жарима бўлиши мумкин. Шундай қилиб, умумий миқдор осонгина миллиард долларгача ўсиши мумкин, бу Трамп бойлигининг деярли ярми.
Фирибгар аллақачон ўз мулкининг бир қисми билан хайрлашишга мажбур бўлган — у ҳукумат томонидан тақдим этилган Вашингтондаги ҳашаматли меҳмонхонага эгалик қилиш ҳуқуқи ва Нью-Йоркдаги гольф клубига эгалик қилиш лицензиясидан маҳрум бўлган.
Энди у ўз тожидаги асосий олмосни — Манхеттеннинг 5-авенюсидаги "Трамп минораси" ни осонгина йўқотиши мумкин. Нью-Йорк, умуман олганда, унинг учун душман шаҳарга айланади - фирибгарлик ишида, унга, шунингдек, болаларига жарима тўлашдан ташқари, у ерда уч йил давомида бирон бир бизнес юритиш тақиқланади.
Дональд Трамп бунгача бир нечта молиявий зарбаларни бошдан кечирган. 1990 йилда унинг Атлантик-Ситидаги олтита казиноси ортиқча қарз туфайли банкротлик тўғрисида ариза беришга мажбур бўлди. Бироқ, энди унга қарздан қутулиш анча қийин бўлиши мумкин. Жарималар жиноий ишлар билан бир вақтда ортади. Ва агар у ноябр ойидаги сайловларда ғалаба қозонган бўлса ҳам, унинг фигураси машҳур Америка орзусининг тимсолига айланиши даргумон.
"Хиёнаткорнинг қайғули ҳаёти" китобининг номи Георгий Данелиянинг машҳур фильмидан олинган. Александр Володин дастлаб режиссёрга таклиф қилган сценарийнинг номи шунда эди. Кейин филм қаҳрамони, таржимон Андрей Бузикин бошидан кечирган ўрта ёш инқирози ҳақидаги ҳикоя "Кузги марафон"деб номланди.
Муғомбир Трамп бир вақтнинг ўзида бутун йил давом этадиган ва кузда тугайдиган ўз марафонига, сайловолди ва суд марафонига эга бўлади.