Рим папаси Франциск Ватиканда умумий қабул ўтказгандан сўнг касалхонага ётқизилди, деб хабар беради ANSA.
Понтифик Римдаги Джемелли Изола Тиберина касалхонасига тиббий кўрикдан ўтиш учун олиб кетилган. Бундан олдин, Ватикандаги қабулда Франциск ўзини яхши ҳис қилмаётганини тан олганди. "Мен ҳали ҳам бир оз шамоллаганман", деди у.
Аввалроқ Рим папаси 24 февраль, шанба кунига белгиланган барча қабулларни бекор қилганди. Муқаддас тахт матбуот хизматининг тушунтиришича, бундай қарор "папанинг гриппга ўхшаш енгил ҳолати туфайли" эҳтиёткорона сабабларга кўра қабул қилинган.