loader
Foto

Риёнинг даражалари

Эй солиҳ одам! Билки, риёнинг даражалари жуда кўп. Асосийлари қуйидагилардир:

Риёни мақсад қилиб олиш. Ёлғизликда қилинмаган ибодатларни бошқалар олдида адо қилиш. Агар савоб ниятида кўпчилик билан намоз ўқиб, ёлғизликда ўқимаса ҳам, савоб бўлиши қийин. Агар ёлғизликда ҳам намозни қолдирмай ўқиб, кўпчилик тўпланганда севиниб кетиб бирга ўқиса, савоби кетмайди ва ибодати қабул бўлади. Қалбида заррача риё ортса ёки савоб билан риё тенг келиб қолса, ширкка ишорадир. Бу ширк учун жазо муқаррардир.

Тоат ва ибодатдаги риё. Бу уч даражадир:

Иймондаги риё. Бу мунофиқнинг иймонидир. Бундай иймон куфрдан ҳам ёмондир. Мунофиқнинг иймони ботинда куфр билан тенг. Зоҳиран, яъни кўринишда ҳийла қилади. Авваллари бундай кимсалар динда кўп эди. Ибоҳий (бузуқ фирқа)лар ва иймонсиз кимсалар шариат ва охиратга иймон келтирмайдилар. Буларни охиратда абадий жаҳаннам кутади.

Ибодатдаги риё. Бир киши одамлар олдида таҳоратсиз бўла туриб, намоз ўқийди. Ўзи қолганда эса бирорта амални бажармайди. Лекин бу иймондаги риёчалик оғир гуноҳ эмас. Ҳар қандай кофир ўлим онлари яқинлашганда ҳам иймон келтирмаса, тавба қилмаса, куфр таҳликасида қолади. Рўза тутаман, деб тутмаган киши икки гуноҳни қилган бўлади. Биринчиси рўза тутмай туриб, тутаман деб ёлғон сўзлайди. Иккинчи гуноҳўзини доимий ибодатда деб кўрсатмоқчи бўлади.

Узрлиман, деган кимса ўзини гўё ибодат қилаётгандек тутади. Ихлоси баланд кишидек ўзини тоза қалбли одам қилиб кўрсатади. Чанқоқликка чидай олмай, рўза тутмайди-ю, аммо “Касалман”, деб ўзини ёлғон касалга солади. Ёки фалон киши мени саҳарлик қилишдан чалғитди, деб турли баҳоналар қилади.

Риё бўлишини билиб, сўзлаб ўтирмайди. Аммо гапни айлантириб рўза тутмаслигига онасини айбдор санайди. Гўё рўза тутишига онаси қаршилик билдиргандек. Кундузи рўза тутиб чарчаб қолибман, намоз ўқий олмадим, каби шайтоний узрлар қилади. Ўз томирини ўзи кесаётганини ва ибодатига зарар келтирганини билмайди. Аслида, ёмонликлардан парҳез қилишдек осон иш йўқ. Риё чумоли оёғиданда кичкина бўлса ҳам, ундан сақланинг. Риёнинг овози, қиёфаси бўлмайди. Олимлар, имомлар уни сезмасликлари мумкин. Аммо қалбингизни ва ибодатларингизни риёдан сақланг.

Имом Абу Ҳомид Ғаззолийнинг

"Қалбнинг давоси" китобидан