loader
Foto

Сионист барон Якоб Ротшильд ўлди

Террор давлати Исроилнинг қурилишида ва Фаластинда амалга оширилаётган қатлиомда улкан ҳиссаси бўлган Ротшильд оиласининг тўртинчи авлод бошчиси 87 ёшида ўлди. “Тўртинчи барон” Якоб Ротшильднинг ўлимдан кейин оила бошига 1971 йили туғилган “бешинчи барон” Натаниэль Филипп Рошильд келиши маълум бўлди. Ўғли Натаниэль билан сўнгги вақтларда таранг муносабатда бўлган Якоб у ҳақда “Афсуски менга ўхшайди” деганди. Янги барон ҳатто ота-онасини ҳам ўз тўйига таклиф қилмаганди.

Террор давлати бош вазири Беньямин Нетаньяҳу ижтимоий тармоқ аккаунти орқали Якоб Ротшильд ўлимига таъзиясини билдирди.

Қўли минглаб мусулмонларнинг қонига булғанган қотил Нетаньяҳу “Дунёга машҳур хайрсевар ва Исроил давлатининг катта дастакчиси бўлган лорд Якоб Ротшильднинг вафоти юзасидан оиласига чуқур таъзия изҳор қиламан. Ўн тўққизинчи асрда барон Ротшильд келажакдаги яҳудий давлатининг қурилишига катта ҳисса қўшди. Йигирманчи ва йигирма биринчи асрда Ротшильд оиласи бу ишларини дапвом эттирди. Исроил халқи унга битмас-туганмас миннатдор ва ҳурмат билан ёдга олади” деди.

Кўплаб молия ширкати ва активларни бошқариш ширкатларининг асосчиси ҳамда бошқарувчиси бўлган Ротшильд айни вақтда дунёнинг энг йирик санъат асарлари коллекцияси намойиш этиладиган Лондондаги миллий галереянинг ҳам бошқарув ҳайъати раиси эди.

Якобнинг ўлимидан кейин оила бошига келган Натаниэль Филипп Ротшильд отасининг ширкати “RIT”да ишлаш ўрнига ўзининг “JNR Limited” ва “Bumi plc” ширкатларини очган.

1996-2009 йилларда “Atticus Capital”нинг хэджфонд ҳамраислиги лавозимида ишлаган Натаниэль кўплаб машҳур инвестицион банкларда турли лавозимларда фаолият кўрсатди.

Ротшильд номи қаердан келган?

Қадим 1743 йили заргар Амшел Мозес Бауер ўзи яшайдиган уйнинг пастки қаватида олтин тангаларни олиб-сотувчи дўкон очади. Эшигига эса қизил қалқон ичида бургут тасвирланган лавҳа осади. У ўлгач, дўконга ўғли Майер Амшел Бауер эгалик қилади. Ўша даврларда уйларнинг рақами бўлмагани учун уйлар ранг ёки эшигидаги лавҳалар билан ажратиларди.

Харидорлар ва яқинлари уй ва дўкон учун “Бауерлар уйи” дейиш ўрнига немисча “Rothen Schild” (қизил қалқон) дейишни бошлайди. Бу икки калима вақт ўтиши билан Ротшильдга айланиб кетди. Майер бу номни ёқтириб, фамилиясини Бауер ўрнига Ротшильд деб ўзгартирди.

Ротшильд оиласининг ширкатлари рамзида 5 ўқ тасвирланган. Булар Майер Амшел Ротшильднинг 18-асрда Европанинг 5 та шаҳрига жўнатган 5 ўғлини ва уларнинг моливия тармоқларини тамсил этади. Бу 5 тармоқ уч юз йил давомида биргаликда ишлади. Европанинг саноатлашиши учун пул тўплаб, темир йўлларини, кончилик ширкатларини ва фабрикаларини моливия таъминлаб, бойиди.

Британиянинг Сувайш каналини сотиб олиши учун нақд пул билан таъминлади, Наполеон ва Австрия-Пруссия урушини молиялаштирди. “DeBeers” олмос конларидан француз темир йўлларигача, Нью-Йорк метросигача бўлган кўплаб лойиҳаларни молиявий таъминлади.