loader
Foto

"Путин тўхтамайди", Пентагон раҳбари НАТОни Россия ҳужумига тайёрламоқда

АҚШ Мудофаа вазири иттифоқчиларни Украина мағлубиятга учраган тақдирда Россия НАТО мамлакатларига ҳужум қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Конгресс тингловларида Украина мағлубиятга учраган тақдирда Россия Президенти Путин НАТО мамлакатларига ҳужум қилиши мумкинлигини айтди. Болтиқбўйи минтақасидаги мамлакатларнинг исталгани биринчилардан бўлиб тажовузни бошдан кечириши мумкин.

"У (Путин - таҳр.) олдинга  ҳаракатланишда давом этади. У ҳужум қилади ва қўшниларининг суверен ҳудудини эгаллайди, шунинг учун Болтиқбўйи давлатлари ҳақиқатан ҳам кейинги бўладими, деб хавотирда. Улар Путинни билишади, у нимага қодирлигини билишади. Ростини айтсам, Агар Украина қуласа, мен НАТО Россия билан тўқнашувга киришишига ишонаман", - дея огоҳлантирди Пентагон раҳбари.

Вазирнинг таъкидлашича, Украина Қуролли кучлари АҚШ дан қурол етказиб беришни кечиктириш оқибатларини аллақачон сезган ва рус босқинчилари олдинга силжишмоқда, бу эса ҳарбийлар орасида катта ташвиш туғдирмоқда. АҚШ Мудофаа вазири, агар Киев АҚШнинг ёрдамисиз қолса, Россия Федерацияси артиллерияда устунликка эга бўлишини тан олди, бундан ташқари, етарли ҳаво мудофааси йўқлиги сабабли қўшимча хавф пайдо бўлади.

Аввалроқ ОАВ АҚШ президенти лавозимига даъвогарлик қилаётган Дональд Трамп Авдеевкада жанг қилаётган Қуролли кучлар снарядсиз қолиши ва шаҳарни тарк этиб, уни Путин армияси назорати остига олиши учун ҳамма нарсани қилгани ҳақида ёзган эди.