Миср ҳукуматининг расмий изоҳлари ҳанузгача эълон қилинмади.
Ойиша ал-Шатер ал-Канатер қамоқхонасига тушганидан буён чироқсиз, вентиляциясиз ва ҳожатхонасиз кичик бир камерада ёлғиз ўзи ушлаб турилган.
У эри, адвокат Муҳаммад Абу Хурайра билан бирга ўтган йилнинг августида ҳибсга олинган.
Худа Абдулмонейм, 60 яшар адвокат ва Миср инқилобчи аёллар коалицияси – «Мусулмон биродарлар» ташкилотига яқин бўлган гуруҳнинг собиқ вакиласи ҳам ҳибсга олинганлар орасида эди.
Эслатиб ўтамизки, Мисрда 2012 йил илк демократик сайловларда ғолиб чиққан «Мусулмон биродарлар» бир йил ўтгач, ҳарбий тўнтариш натижасида ағдариб ташланган. Президент лавозимини эгаллаган генерал Абдулфаттоҳ ас-Сиси бу гуруҳни қонундан ташқари деб эълон қилди ва уни «террористик» ташкилот деб атади. «Мусулмон-биродарлар» билан боғлиқ минглаб кишилар ҳозирда Миср режими қамоқхоналарида ушлаб турилибди.