loader
Foto

53. Ал-Вакийл

У барча ишларнинг ваколати топширилган Зотдир. Лекин ваколат берилувчи икки хил бўлади. Биринчиси айрим ишларга вакил қилинади ёки барча ишларга вакил қилинади. Барча ишлар топширилган зот фақат Аллоҳ таолодир.

Шунингдек, вакил қилинувчи ўз-ўзига эмас, балки вакил этиш ва ишни топшириш воситаси билан бир ишга вакил бўлиши мумкин. Бу ваколат нуқсонли бўлиб, бошқа биров томонидан топширишга ва тайинлашга муҳтож бўлади.

Иккинчиси ўз-ўзидан ваколатга ҳагрш бўлувчидир. Бундай вакилга эса ишларнинг ваколати топширилган, қалблар уни вакил қилиб олган бўлиб, унинг ваколати биров томонидан топширилган ва тайинланган бўлмас. У эса Вакийли мутлақдир.

Бундан таппрри, вакил ўз ваколатини тўлиқ, нуқсонсиз бажариши ёки барча ишни мукаммал қила олмаслиги мумкин.

Вакийли мутлатққа эса барча ишлар ваколат ланган, У бу ишларни бажаришга ва тамомига етказишга тўла грдир зот бўлиб, У фақатгина Аллоҳ таолодир.

Ушбу ал-Вакийл исмининг маъносидан банданинг нечоғлик дахли борлигини алла қачон тушуниб олган бўлсанг керак.

Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг

"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан