loader
Foto

Ёмон қўшнининг амали ҳам бекордир

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашди: “ё Расулуллоҳ, фалон аёл кечалари намозга туради, кундузи рўзалар тутади, ибодатлар қилади, лекин қўшнисига тили билан озор беради”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “У аёлда яхшилик йўқ, у - дўзаҳидир”, дедилар. Яна саҳобалар у зотга: “Фалончи аёл фақат фарз намозларнигина ўқийди, бир бўлак пишлоқ садақа қилади, лекин бировга озор бермайди”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “У - жаннатидир”, дедилар (Бухорий ривояти).

Ёмон қўшни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган ҳалок бўлувчилардан биридир: “Уч тоифа кимса ҳалок бўлади: Бир раҳбарки, яхшилик қилсанг раҳмат айтмайди, ёмонлик қилсанг - кечирмайди. Ёмон қўшники, яхшиликни кўрса - беркитади, ёмонликни ёяди. Бир хотинки, олдида ҳозир бўлсанг, сенга озор беради, йўғингда сенга хиёнат қилади” (Табароний ривояти).

Мана шулардан тақводор мусулмоннинг хаёлида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сифатлаганларидек, ёмон қўшнининг жирканч қиёфаси гавдаланади ва ундай бўлишдан жуда ҳам узоқ бўлади.

Муҳаммад Али Ҳошимийнинг

"Мусулмон ахлоқи" китобидан

Заҳириддин Мансур таржимаси