loader
Foto

Ҳасан Басрий

Кўплаб шайхларга пешволик қилган, замонасининг аксарият арбобларини ақлу заковати билан лол қолдирган машойихлардан бири Ҳасан Басрийдир.

Ҳасан Басрий Мадинада, Пайғамбаримиз (с.а.в.) хотинлари Умму Салама (р.а.)нинг озод этилган чўрилари хонадонида 22/642 йилда таваллуд топган. Унинг отаси саҳоба Зайд ибн Собитнинг озод этилган қули Ясор эди. Унинг исмини Умму Салама «Ҳасан» деб қўйган. Ҳатгоки Ҳасаннинг чақалоқлигида Умму Салама кўкрак тутган. Ҳасан Басрийнинг илму ҳикмат ва саодатга мушарраф бўлгани Умму Саламани эмгани ҳамда болалик чоғида Муҳаммад (с.а.в.) унинг ҳаққига қилган дуолари шарофатидандир.

Ҳасан Басрий тарбияси билан Умму Салама шуғулланган. Ҳасаннинг камолотида Ҳазрат Али (р.а.)нинг даъвату ваъзлари, ҳикматлари, шахсий ибратлари муҳим аҳамиятга эга бўлган. 37/657 йилда Ҳасан 14 ёшга етганида оиласи Басрага кўчиб кетади. Бу ерда Абдуллоҳ ибн Аббосдан тафсир, ҳадис, қироат илмларини ўрганган. Басра илм-маърифат ва маданият марказига айланган ва кўплаб илм ҳалқалари фаолият кўрсатган. Ҳасан Басрий замонасидаги барча илмларни ўзлаштириб, забардаст фиқҳ донишманди даражасига етган. Халқ наздида ваъз айтиб, «Ҳасан Басрий» номи билан шуҳрат қозонган. Хосу ом унинг маърузаларини мароқ билан тинглаб, ҳикматларини ёд олишган. Ҳасан умр бўйи мўминларни маърифатга, золимларни адолатга ҳидоят этган. Робиъа Адавия, Иброхдм Адҳам Ҳдсан Басрийнинг дуосини олган, унинг қўлидан хирқа кийишган. Унинг х,икматли сўзлари ва кашфу кароматлари тазкира ва маноқиблардан жой олган.

Хдсан Басрий 43/663-665 йилда Афғонистон ҳудудидаги ҳарбий юришда қатнашган. Халифа Умар ибн Абдулазиз (ваф. 102/720 й.) даврида Басрада қозилик қилган. Ҳасан Басрийнинг обрўси шу даражада бўлганки, илоҳиёт олимлари унинг атрофида жам бўлишган. Ҳасан Басрийнинг умавийлар давлатининг барқарорлиги йўлидаги хизматлари беқиёсдир. Хасан Басрий мусулмонлар ўртасидаги ҳарбий можароларни тинч йўл билан ҳал қилиш тарафдори бўлган.

Ҳасан Басрий 110/728 йилда Басрада вафот этган.

Ҳасан Басрий деди:

- Эй одам боласи, нега биродарингга ҳасад қиласан? Агар Аллоҳ суйгани сабабли у бандага неъмат ато қилган бўлса, сен Аллоҳ суйган бандага қандай ҳасад қиласан? Агар унинг мол-давлат топишига бошқа сабаб бўлса (яъни, ҳаром йўллар билан топган бўлса), оқибатда дўзахга элтувчи бўлган мол-давлатнинг нимасига ҳасад қиласан?



Сўрадилар:

- Дунё ва охиратнинг ҳолати қандай?

Ҳасан Басрий деди:

- Дунё ва охират Машриқ ва Мағриб ҳолатига ўхшайди. Уларнинг бирига қанча яқин борсанг, иккинчисидан шунча узоқлашасан.



Сўрадилар:

- Дунё нима?

Ҳасан Басрий деди:

- Мен аввали азоб-уқубат, охири йўкдик бўлмиш бу дунёнинг нимасини тавсиф килайин! Унинг ҳалолида мукофот, ҳаромида азоб бор. Бунда ким бойиса, фитнага дучор бўлади, кимки қашшоқлашса, маҳзунлик эгаллайди.



Ҳолимизга вой бўлсин! Ўзимизга ўзимиз нима қилиб қўйдик? Динимизни хорладик, дунёмизни заҳарладик, хулқимизни буздик, кийим-кечак ва кўрпа-тўшагимизни янгиладик.



Кимдир қинғир йўлга кириб, бировнинг молини ейди. Унинг таоми зўрлик, хизмати мажбурийликдир. У киши аччикдан сўнг ширинни, совукдан сўнг иссиқни, қурукдан сўнг серсувликни хохдайди. Жуда тўйиб кетса, Овқатни ҳазм қила олмаганидан кекириб: «Эй хизматкор овқатни ҳазм қиладиган бирон егулик келтир» деб буюради.

Эй нодон, сен шу йўсинда ўз динингни ҳазм қиляпсан, холос. Муҳтож қўшнинг ҳолига боқ! Сенга кўз тикиб турган бечораларнинг ҳоли не кечди? Аллоҳнинг кўрсатмаларига амал қилганинг шуми?! Кошки умр ўткинчи эканини билсанг эди.



Ҳажжож ибн Юсуф Ироққа ҳоким бўлгач, Куфа билан Басра орасидаги Восит шаҳрида ўзига муҳташам уй қурдиради. Сўнгра еб-ичиб, байрам қилиб, кейин ҳақига дуо этишлари учун одамларни чорлайди. Ҳасан жамоат жам бўлган фурсатдан фойдаланишни кўнглига тугиб, одамларга панд-насиҳат қилиш, Аллоҳни эслатиш, дунё зеб-зийнатларига хирс қўйишдан қайтариш ниятида Ҳажжожнинг уйига боради. Қурилган бинони кўриб, жимжимадор безаклар ҳашаматидан ажабланади. Одамлар қасрни тавоф қилишар эди. Ҳасан ниятига мувофиқ равишда оломонга деди:

- Биз золимлар золими нима қурганини кўрдик. Албатта, Фиръавн бундан ҳам баланд ва кўркам бино қурдирганини яхши биламиз. Бироқ Аллоҳ таоло Фиръавнни ҳалок этди ва биносини қулатди.

Ҳасан шу зайлда сўзлайверди. Шунда ўша ерда ҳозир бўлганлардан бири золим ҳокимнинг ҳайбатидан қўрқиб деди:

- Кифоя қилар энди, эй Ҳасан, кифоя қилар энди?

Ҳасан Басрий деди:

- Аллоҳ таоло илм ахдига билганларини яширмай, одамларга очиқ баён этиш масъулиятини юклаган!

Ғазабланган Ҳажжож ибн Юсуф эртасига мулозимларига заҳрини сочди:

- Улим сизларга! Басралик бир қул чиқиб бизга хохдаган гапини айтса-ю бирон тирик жон унга рад жавобини бера олмаса. Аллоқга қасамки, мен сизларга унинг қонини ичираман, эй қўрқоқлар жамоаси!

Шундан сўнг Ҳажжож қилич ва кунда ҳозирлашга буюрди. Мосламалартайёрланди. Жаллодлар чақирилди. Ҳасанни олиб келиш учун миршаблар жўнатилди. Бирпасдан сўнг Ҳасан кириб келди. У қилич, кунда ва жаллодни кўрган маҳали лабларини қимирлатиб қўйди. Ҳажжож ҳузурида мўминларнинг улуғи, Аллоҳ йўлига даъват этувчиларнинг энг саботлиси турган эди. Ҳасанни бундай ҳайбатли ҳолда кўрган Ҳажжож шошиб:

- Мана бу ерга, эй Ҳасан Басрий, марҳамат қилсинлар... -дея дудуқланди. Саройда ҳозир бўлганлар бу манзарани ҳайратланиб томоша қилар эдилар. Чунки Ҳажжож Ҳасан Басрийни ўз ўрнига, яъни тахтига ўтқазиб қўйган эди.

Ҳасан Басрий тахтга жойлашиб олгач, Ҳажжож ундан баъзи ишлар хусусида масала сўради. Олим унга шошилмай, лўнда, чиройли ибора ва қатъий асос билан жавоблар қайтарди.

Ҳажжож деди:

- Сиз илмлар улуғисиз, эй Ҳасан.

Ҳажжож барча масалаларга қаноатланарли жавоб олгач, ораларидаги зиддиятни бартараф этиш ниятида Ҳасан Басрийнинг қўлини ўпиб, эшиккача кузатиб қўйди.

Ҳасан Басрийнинг изидан бир хизматкор эргашди ва сўради:

- Эй олимлар улуғи, Ҳажжож сизни мутлақо бошқа ниятда чақирган эди. Келган пайтингизда лабларингиз қимирлаганини кўрдим. Шунда нималар деган эдингиз?

Ҳасан деди:

- «Эй неъмат ато этгувчи ва кулфатда паноҳ бергувчи Эгам! Оловни Иброҳимга совуқ қилиб, саломат қолдирганингдек, мени ҳам золим Ҳажжож азобидан асраб, саломат қилгин» деб илтижо қилдим.



Нақл қилишларича, шайхнинг муридларидан бири Қуръондан оят ўқилса фарёд қилиб ўзини ерга урар эди.

Ҳасан Басрий деди:

- Бундай қилма.

Мурид деди:

- Бу иш менинг қўлимда эмас.

Ҳасан Басрий деди:

- Агар келсин деб шундай қилсанг, раҳмонийдир, агар чақирмасдан бақирар экансан, бу шайтонийдир.



Ҳажжож ибн Юсуф мингта мулозими билан Ҳасан Басрийнинг зиёратига келди. Ҳасан уларга парво қилмасдан маърузасини давом эттираверди.

Ҳажжож мулозимларига деди:

- Дунёда эр йигитни кўрмоқчи бўлсангиз, Ҳасан Басрийни кўринг.



Ҳасан Басрий намозда кўп йиғлади. Хонақоҳ эшиги олдида бир киши ўтирган эди. У кишининг устига ногоҳ сув томчилади.

Ҳасан деди:

- Эй азиз, ташвишланманг, бу мен осийнинг кўз ёшларимдир.



- Золимларни, фосикдарни, нафсига қул бўлганларни ғийбат қилиш раводир.



- Дунё кезиб охиратини топганни кўрмадик, лекин охиратини қидириб, дунёсини топганларни кўрдик.



Очлик Худойи таолонинг Ер юзидаги лаззатли таомидирки, содиқларнинг бадани ундан қувват олади.



Очлик риёзати муридларга тавбадир.



Олимларнинг жазоланиши қалбларнинг ўлганидир.



Олимлар қаламларининг сиёҳи шаҳидлар қони билан ўлчанади. Шунда олимлар қаламларининг сиёҳи шаҳидлар қонидан оғир келади.



Олимлар юлдузларга ўхшайдилар. Агар кўриниб турса, одамлар улар билан йўл топишади.



Бир кишининг илм ўрганиб, сўнг уни бошқаларга ўргатиши ҳам амал ҳисобланади.



Сўз амал билан дуруст бўлади, амал билан сўз ният билан дуруст бўлади.



Мўмин деган ўз нафсининг ҳокими бўлиши керак. У нафсига Аллоҳ учун ҳисоб бердиради.



Оқил киши зикрдан тафаккурга, тафаккурдан зикрга ўтади. Оқил қалбининг гапиришини талаб қилади. Қалб ҳикматли сўзларни айта бошлайди.



Пул азиз қилган ҳар бир инсонни Аллоҳ хор этади.



Одамзод уч нарсага афсусланиб бу дунёдан ўтади: тўплаган моли ва бойлиги билан тўймайди, орзуларига эриша олмайди, охират ҳаёти учун ҳозирлигини қила олмайди.

Энг ваҳший ҳайвон ҳам нафсингчалик қармоқ билан илинтиришга лойиқ эмас.



Торлик (зиқналик) қилманглар, акс ҳолда сизларга торлик қилинади.



Тўртта нарса кишининг мурувватидандир: тилининг ростгўйлиги, биродарларининг хато-камчиликларини кечириши, ахди замонининг таниқли кишисига саховат қилиши, таниш ва қўшниларга озор беришдан тийилиши.



Аллоҳ бандасига яхшиликни ирода қилса, унга бир дунёлик беради. Тугаса яна беради. Агар бандасининг наздида ўша дунёлик ҳақир кўринса, Аллоҳ янада кўпроқ беради.



Биродарларимиз биз учун ахди оиламиздан ҳам қимматлирокдир. Чунки ахдимиз бизга нуқул дунёни эслатади, биродарларимиз эса охиратни!



Киши ахди аёлга ишлатиш учун қарз сўраб, кейин уни узишга ҳаракат қилса-ю шу қарз билан вафот этиб қолса, Аллоҳ таоло унинг даъвогарларини рози қилади.



Фикр кўз кабидир, гуноҳ ва савобни кўрсатади.



Ҳар кимнинг ибрат назари бўлмаса, қилган амали бекор ва хатоликдир.



Ҳазрати Охунд Фатҳий Мавлоно Исматуллоҳга атаб марсия ёзган:

Ладуний илм олими Исматуллоҳ Валий, Оламдан ўтиши билан аламда бошқа исмат қолмади.

Ул аср ягонаси, даҳр яктоси вафотидан, Олимларнинг қадри кетди, илмда қиймат қолмади. Фатҳий мотамзада унинг вафоти тарихини, Айтиб нолалар қилди: жаҳонда исмат қолмади( Шарафуддин Роқимий. Тарихитомм. 141-бет.).

Ҳамиджон Ҳомидийнинг

"Тасаввуф аломатлари" китобидан