loader
Foto

Хитойда қозоқ миллатига мансуб 30 нафар одам миллий қўшиқлар учун ҳибсга олинди

Хитойда қозоқ миллатига мансуб 30 нафар одам миллий қўшиқлар учун ҳибсга олинди

ХХР Шинжон-Уйғур автоном райионида 30 нафар этник қозоқ ҳибсга олиниб, улардан бир киши 15 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди, хабар қилади «Жас Алаш» газетаси.

Полиция уларни Или-Қозоқ автоном округида ижтимоий тармоқларда қозоқ тилидаги ашулаларни тарқатганлиги учун ҳибсга олди. Бу 2019 йилнинг июль-август ойларида рўй берди.

Нурбек исмли йигитнинг айтишича, улар қозоқ тилида кушиқ тинглаганлиги учун ҳисбга олинган.

 «Улар хорижий видеофильмлар тарқатганликда айбланишди. Суд жараёни ҳақида уларнинг яқинларига суд бўлиб ўтганидан кейин хабар қилинди», - деди у Radio Free Asia га берилган интервьюда.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР