loader
Foto

Полигамия ўрнига полиандрия келди

Ушбу демографик номутаносиблик Ҳиндистон жамиятидаги нохуш ҳодиса – туғилажак ҳомилани жинси бўйича аборт қилиш, яъни келажакдаги қизлардан халос бўлишга уриниш билан боғлиқ. Ушбу тенденциянинг оқибатлари келинлар етишмаслигидан намоён бўла бошлади.

Уттар-Прадеш штатида ёш аёлларнинг этишмаслиги сабабли полиандрик (кўп эрли) никоҳлар кузатила бошлади, улар ҳиндулар жамоасига ҳам, мусулмонларга ҳам таъсир кўрсатмоқда. Дастлаб қиз битта йигитга турмушга чиқади ва кейинчалик унга бир ёки бир нечта ака-укалар №2, 3 ва ҳоказолар эр сифатида тақдим этилади.

"Кўп эрлилар" осон яшаётгани йўқ - уй юмушларидан ташқари улар навбатма-навбат бир нечта эркак билан оилавий муносабатларни давом эттиришлари керак, улар ҳаммаси билан битта уйда яшашади ва бу отаси номаълум болаларни туғилишига олиб келади.

Багпат округида яшайдиган Мажида 17 ёшида юк машинаси ҳайдовчисига турмушга чиқди ва тўйдан бир ой ўтгач, унинг эри учта бўлиши маълум бўлди - биринчи эрнинг укалари иккинчи ва учинчи эр бўлишди. Мажиданинг иккита фарзанди бор ва у ака-укаларнинг қайси бири болалардан ҳар бирининг биологик отаси эканлигини билмайди, деб хабар беради IslamNews сайтига ҳавола қилган ҳолда Telegraph. Шубҳасиз, Ислом қонунлари ва ахлоқий меъёрлари нуқтаи назаридан бундай вазият қабул қилиниши мумкин эмас ва бу барча шариат қонунларини бузади.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг айтишича, Багпат туманида 2100 га яқин шундай "оила" мавжуд ва уларда аёлларнинг ҳаёти жуда аянчли.