loader
Foto

57. Ал-Ҳамийд

У ҳамду сано айтувчи Зотдир. Аллоҳ таоло азалдан Узининг ҳамди ва бандаларининг абадий ҳамди билан Ҳамийддир. Бу маъно Уни зикр қилувчи зокирларга нисбатан қўлланганда Жалол, олийлик, камолот сифатларига қайтади. Чунки ҳамд комил сифатларнинг мукаммаллигини зикр қилмоқдир.

Танбиҳ. Бандаларнинг орасида Ҳамийд сифатини олувчи — ақидаси, ахлоқи, амаллари ва сўзларининг барчаси бир текис, ажратилмасдан мақталган зот — Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. Бу зотга ушбу хислатда яқин турувчилар бошқа пайғамбарлардир. Кейин эса авлиёлар ва уламолар бўлиб, уларнинг барчаси ақоиди, ахлоқи, амаллари ва сўзлари матқовли бўлиши мивдорига қараб ҳамийддир. Мақтовли ишлари ҳар қанча кўп бўлмасин бирон киши мазаммат ва нуқсондан холи бўлмас экан, демак, мутлақ Ҳамийд Аллоҳ таолодир.

Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг

"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан