loader
Foto

100 кишини қутқарган Ислом ўзбек экан

Гардеробда ишлаган мактаб ўқувчиси Крокусдан юз кишини қандай қутқарганини айтиб берди



Crocus City Hallда кийим-кечак хизматчиси бўлиб ишлаган мактаб ўқувчиси Ислом журналистларга ёнаётган кўнгилочар марказдан юз кишини қандай қутқариб қолгани ҳақида гапириб берди. Унинг сўзларини РТ келтирмоқда.

Исломга кўра, у мажмуага барча кириш ва чиқиш йўлларини яхши билган ҳолда кўрсатмаларга мувофиқ иш тутган.

Ҳужум ва ундан кейинги ёнғин пайтида 15 ёшли Ислом одамларга тўғри     йўл кўрсатди. Оломон ҳожатхонага қараб, боши берк тамонга тушиб қолганини пайқаган ўсмир ҳамма нарсани ўз қўлига олди ва эвакуацияни бошқара бошлади. У одамларни тор йўлакдан Expo ҳудудига, сўнгра офис биноси орқали кўчага олиб бора олди.

Ислом бўш вақтларида “Спартак” болалар жамоасида футбол ўйнайди.

Ислом қандай тақдирланган

Россия мусулмонларининг диний етакчиси, муфтий шайх Равил Ғайнутдин 15 ёшли Исломни мукофотлайди. Жасорати ва одамларни қутқарганлиги учун бола Россиянинг "Хизматлари учун" мусулмон медали билан тақдирланади. Тақдирлаш маросими жума намози вақтида Москвадаги собор масжидида бўлиб ўтади.

Москва Спартак ҳам Исломни мукофотлади. Клуб асосий жамоа футболчилари билан учрашув ташкил қилди, болакайга шахсий футболка ва клубнинг барча уй учрашувлари учун абонемент совға қилди.

Шунингдек, репер Моргенштерн Исломга миллион рубл юборгани ҳам маълум бўлди.



Ота-онаси қирғизистонлик  ўзбеклардан: онаси Ўзган шаҳридвн, отаси Сузоқ туманидан.

Ота-онасига раҳмат....