Тижорат, аслида дунё иши бўлиб кўрингани билан, ҳалол ризқ топиш ва бола-чақаси ҳаққини адо этиш ниятида қилинса, савдо давомида ношаръий ишлардан тийилса бу иш ҳам ибодатга айланади. Тўғри сўз ва омонатдор тижоратчилар ҳақида кўплаб ҳадисларда мақтовлар келган.
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ростгўй, омонатдор савдогар қиёмат куни пайғамбарлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан биргадир”, дедилар”. (Имом Термизий ривояти)
Муҳаммад Тақий Усмонийнинг
"Енгил амаллар"китобидан