loader
Foto

Кўчат ўтқазиш

Муносиб жойларга кўчат ўтқазиш ажру-савобли ишлардандир. Бу амалнинг фазилати ҳақида ҳадисларда шундай дейилади:

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси мусулмон кўчат ўтқазса ёки экин экса, ундан одамлар, паррандалар ва ҳайвонлар истеъмол қилса, (бу иш) унинг учун садақа бўлади”, дедилар”. (Имом Термизий ривояти)

Бирор инсон ёки жонивор ўтқазилган кўчат ёки экилган экиндан фойдаланса, уни экканга узулуксиз савоб етиб туради ва бу нарса у киши учун садақаи жория бўлади.

Муҳаммад Тақий Усмонийнинг

"Енгил амаллар"китобидан

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

Қозоғистонда 2 миллиард дарахт экилади