Ҳозирда ихтилоф чиқараётган тоифанинг содда мусулмонларнинг бошини айлантириш учун ўйлаб топган масалаларидан бири витр намози ҳисобланади.
Уларнинг бўлмағур гапларидан бири: гўё ҳанафий мазҳабидаги витр намози суннатга мувофиқ эмас. Улар ўзларининг мазкур даъволари билан минг йилдан бери амал қилиниб келинаётган ҳанафий мазҳабида амал қилган ва қилаётган мусулмонларнинг бошларини оғритмоқдалар. Уларни шакка солиб қўймоқдалар.
Уларнинг даъволари бўйича витр намози вожиб эмас, суннат саналади. Ундан ташқари витр уч ракат ўқилади. Фақат иккинчи ракатда ўтирмай учинчи ракатга туриб кетилади. Бошқа қарашларига кўра аввал икки ракат ўқиб, кейин бир ракат алоҳида ўқилиши керак дейишади.
Аввало, витрнинг вожиб экани ҳақида сўз юритсак:
Витрнинг вожиб эканига қуйидаги ҳадислар далил бўлади.
Чунки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
“Виmp ҳар бир мусулмонга вожиб бурчдир” (Имом Доракутний ривоят қилган).
“Bиmp ҳар бир мусулмонга вожиб бўлган бурчдир" (Имом Абу Довуд ривоят қилган).
Бошқа ҳадиси шарифда витрнинг вожиблиги янада кескинроқ ифодаланган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу гапларини уч марта такрор-такрор айтганлар:
"Bump вожиб бурчдир. Кимки витр ўқимаса, биздан эмас!" (Имом Абу Довуд, Ҳоким ва Байҳақий ривоят қилган).
Бошқа ҳадиси шарифда Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам мана бундай деб марҳамат қилганлар:
“Албатта Аллоҳ таоло сизларга бир намозни ўқишни буюрдики, у қизил туядан ҳам яхшироқдир. У витрдир. Уни хуфтон билан бомдодгача бўлган оралиқда қилди" (Имом Ҳоким, Байҳақий ва Таҳовий ривоят қилган).
Бу ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ таоло сизларга бир намозни ўқишни буюрди”, демоқдалар. Агар у суннат ёки нафл бўлганида Аллоҳ таоло алоҳида буюрмаган бўларди. Демак, витрнинг вожиблигини шу иборадан билиб олиш мумкин.
Айнан ушбу буйруқ борлиги учун барча уламолар иттифоқига кўра уни ўқий олмаган инсон қазосини ўқиши вожиб бўлади. (Ҳидоя).
Жобир розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васаллам бундай деб марҳамат қилганлар:
“Кимки кечанинг охирида туролмасликдан қўрқса, унинг аввалида витр ўқисин ва кимки кечанинг охирида туришидан умид қилса, бас, кечанинг охирида витр ўқисин. Зеро, кечанинг охирида ўқилган намоз гувоҳ қилинган (фаришталар ҳозир бўладиган) дир. Мана шу афзалдир!" (Имом Муслим, Аҳмад ва Байҳақий ривоят қилган).
Витрнинг уч ракат ўқилишига далил қуйидагилардир:
Оиша розияллоҳу анҳодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Рамазонда ўқийдиган намози қандай эканлигини сўрашганида, у бундай деб жавоб берган:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рамазонда ҳам, ундан бошқасида ҳам ўн бир ракатга зиёда қилмас эдилар. Тўрт ракат ўқирдилар. Уларнинг гўзаллиги ва узунлиги ҳақида сўрама!... Сўнг яна тўрт ракат ўқирдилар. Улариинг уларнинг гўзаллиги ваузунлиги ҳақида сўрама!... Сўнгуч ракат (витр) ўқир эдилар" (Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривоят қилган).
Ушбу ҳадисда витр намози уч ракат экани очиқ айтилмоқда.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уч ракат витр ўқирдилар. Уларда Куръоннинг кичик суралар қисмидан тўққизта сура ўқирдилар. Ҳар бир ракатда учта сура ўқирдилар. Уларнинг охиргиси “Кул ҳуваллоҳу аҳад" бўларди" (Имом Термизий ривоят қилган).
Ибн Журайж раҳимахуллоҳ: "Мен Оиша розияллоҳу анҳодан Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам витрни қайси суралар билан ўқир эдилар, деб сўрадим”, деди. ШундаОишарозияллоҳуанҳо: "Биринчи ракатда "Аъло", иккинчи ракатда "Кофирун" учинчи ракатда "Қул ҳуваллоҳу аҳад" ва "Муаввазатайн” деганлар (Имом Термизий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилган).
Бошқа ривоятларда учинчи ракатда фақат "Қул қувваллоҳу аҳад"нигина ўқишлари айтилган.
Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан яна бундай деганлар:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қачон хуфтон намозини ўқисалар, уйларига кириб, икки ракат намоз ўқирдилар. Сўнг улардан узунроқ қилиб икки ракатўқирдилар. Кейин эса орасини (салом билан) ажратмасдан уч ракат витр ўқир эдилар. Сўнг ўтирган ҳолда икки ракат намоз ўқирдилар. Ўтирган ҳолатпида ва сажда қилардилар" (Имом Аҳмад ривоят қилган).
Тобеинларнинг улуғи Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан мусулмонларнинг бундай ижмоси нақл қилинган:
"Витрнинг уч ракат экани ҳамда уларнинг охиридагина салом берилишига мусулмонлар ижмо қилганлар” (Имом Ибн Абу Шайба ривоят қилган).
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳнинг ривоятини қувватлайдиган бошқа олимларнинг хабарлари ҳам бор:
Тобеинларнинг улуғларидан бўлмиш Абул Олия раҳимахуллохдан витр ҳақида сўралганда, у зот саҳобаи киромларнинг ижмосини зикр қилганлар:
“Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари бизга ўргатганларига кўра витр шом намозига ўхшайди. Фақат фарқи учинчи ракатда қироат циламиз. Буниси кечанинг витри бўлса, униси кундузнинг витридир!" (Имом Таҳовий ривоят қилган).
Имом Ҳоким раҳимаҳуллоҳ ривоятида бундай дейилган:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам витрнинг аввалги икки ракатида салом бермас эдилар" (Имом Ҳоким ривоят қилган).
Имом Ҳоким раҳимаҳуллоҳ: "Бу ҳадис Шайхайн (Бухорий ва Муслим] шартига кўра саҳихдир", деганлар.
Имом Ҳоким раҳимахуллоҳ ушбу ҳадисни ҳам ривоят қилган:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уч ракат витр ўқирдилар, фақат уларнинг охирида салом берардилар" (Имом Ҳоким ривоят қилган).
Бутун дунёга донғи кетган машхур "Ҳидоя" китобида қуйидагиларни кўриш мумкин:
"Витр уч ракат бўлиб, орасини салом билан ажратилмайди. Бунга Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадис далил бўлади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам витрни уч ракат биланўқир эдилар ”. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ витрни уч ракат ўқишга мусулмонларнинг иж-моси бор эканини ривоят қилганлар. Бу имом Шофеийнинг бир сўзидир”. [Ҳидоя].
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг бир ракат витр ўқишини эшитиб Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоху анҳу:
"Мен ҳаргиз бир ракатни жоиз демайман”, дея эътироз билдирган эдилар (Имом Табароний ва Молик ривоят қилган).
Мана шу каби ҳадисларни кўрган, ўқиган ҳар бир инсофли одам Ҳанафий мазҳаби асосида ибодат қилаётган одамни хато қилаётганга, адашганга чиқара олмайди. Чунки мазҳабимиз уламолари барча масалалар-ни далиллар асосида баён қилганлар.
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳафизаҳуллоҳ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий,
Фатво маркази директорининг
"Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими" китобидан