loader
Foto

67. Ал-Аҳад

У бўлинмайдиган, қисмланмайдиган ва иккиталанмайдиган Зотдир. Қисмланмайдиган нарса ягона жавҳар кабидир. Қисмланмайдиган нарсага воҳид — ягона дейилиши унинг бўлаклари йўқ деган маънодадир. Масалан, бир нуқтанинг бўлаклари йўқ. Аллоҳ таолонинг воҳид сифати билан васфланиши эса Унинг Зотида қисмланиш тақцири (ўлчови) маҳолдир (мумкин эмас) деган маънодадир.

Аммо иккиталанмайдиган дейилиши ўхшаши йўқ деган маънодадир. Масалан, Қуёш гарчи тасаввуримизда бўлакларга бўлакланадиган жисмлар тоифасидан бўлса-да, ўхшаши йўқдир.

Борлиқца бирор мавжуд ўзининг борлиғидаги махсус жиҳатлари билан ягона бўлиб ажралиб турса, шу сифатда унга бошқа ҳеч бир нарса асло шерик бўлмаса, у азалу абадда мутлақ воҳид - ягонадир.

Банда эса қачонки ўзининг яхши хислатларида бемисол бўлса, шунда воҳид деб аталади. Бу ҳам ўз жинсдошларига нисбатан ва маълум вақт эътиборидандир. Чунки бошқа вақт — замонда унга ўхшаш киши зоҳир бўлиши мумкин. Бундан ташқари, банданинг ягоналиги барча сифатларда эмас, балки айрим хислатлардадир.

Демак, Аллоҳ таолодан ўзга мутлақ ягоналик Йўқ.

Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг

"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан