loader
Foto

Ким ёлғонлигини билиб туриб, ҳадис айтса...

Самура ибн Жундуб ва Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ёлғонлигини билиб туриб, менинг номимдан бирор ҳадисни айтса, у ёлғончилардан биридир», дедилар» (Имом Муслим ривоят қилган).

Шарҳ: Бу ҳадисда ҳам тўқима ҳадисга нисбатан қаттиқ ваъид баён қилинмокда. Ҳадис матнидаги    иборасида иккита эҳтимол бор:

Биринчиси, бўлиб, жам, яъни кўплик сийғасидир.

Иккинчиси, бўлиб, иккилик сийғасидир.

Агар кўплик сийға ирода қилинса, бутун дунёдаги ёлғончилардан бири деган маънода бўлади. Агар иккилик сийғасида бўлса, иккита ёлғончидан бири маъносида бўлади. Шунда уларнинг бири ровий, иккинчиси эса ундан ривоят қилинган кишидир. Яъни шогирд ва устоз.

Бу икки сийғадан қайси бирини ўқиш лозимлиги борасида аллома Тибий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деган: «Арабларнинг сўзлашув нутқидан иккилик сийғада ўқилиши рожихдир. Гарчи кўплик сийғада ўқилган ривоятлар бор бўлса-да, иккилик сийғада ўқиш мақсадга мувофикдир».

«билиб туриб» калимасидан маълум бўладики, бир одам тўқима ҳадисни унинг тўқималигини билмаган ҳолда ривоят қилса, у узрли саналади ва гуноҳкор бўлмайди.

Валиюддин Хатиб ат-Табризийнинг

"Мишкот ал-Масобих шарҳи"китобидан