loader
Foto

Мисвок ишлатиш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мисвок тутишнинг кўплаб фазилатларини баён қилганлар.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят цилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мисвок оғизни поклаш ва Аллоҳни рози қилиш (воситасидир)”, дедилар”. (Насоий ривояти)

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг. завжалари Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят ҳилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мисвок билан ўқилган намоз мисвоксиз ўқилган намоздан етмиш даража фазилатлидир”, деганлар”. (Имом Аҳмад ривояти)

Мисвокнинг фазилати ҳақида келган ҳадислардан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу амални жуда ёқтирганлари маълум бўлади. Бу ишда дунё-ю охиратнинг яхшилиги мавжуд. Мисвок тутиш ҳам меҳнат ва машаққатсиз бажариладиган енгил амаллар сирасига киради. Унинг воситасида номаи аъмолда савоблар захираси кўпайиб боради.

Муҳаммад Тақий Усмонийнинг

"Енгил амаллар"китобидан