loader
Foto

Эрон гуруҳи хеви-металлга иштиёқи туфайли 14 йил қамоқ жазоси ва дарра билан жазоланди

Бундан ташқари, суд аниқлашича, қатнашчилар «ҳақоратли мазмундаги ва ҳукуматга қарши матн билан мусиқа яратиш йўли орқали жамоатчилик фикрига таъсир этишга уринган, шунингдек, мухолифатчи ОАВга интервью берган».

Фронтмен Никан Хосрави айтишича, уларни қатл  этиш фикридан қайтилган, чунки «агар сиз Худони ёмонласангиз ва Унинг мавжудлигига шубҳа қилсангиз, У сизни кечириши мумкин».  Бунда мусиқачи Муҳаммад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақоратлаганлик учун ўлим жазоси кўзда тутилганини айтди.

Confess қатнашчилари 2015 йил ҳибсга олинган ва дастлаб ўлим жазосига ҳукм қилинган. Энг қаттиқ жазодан қутилиб қолиб, мусиқачилар гаров эвазига қўйиб юборилди ва якуний ҳукмни кутдилар. Улар Туркияга қочиб кетишга қарор қилдилар, кейинроқ эса Норвегияда сиёсий бошпана олдилар. Ҳукмга жавобан улар ўтирган Эрон қамоқхонаси шарафига шундай деб аталган янги Evin қўшиғини ёздилар.